Бошлиқлар ҳақида латифалар

Бошлиқ ишга янги котиба олибди. Уйга келса, хотини рашк билан сўрабди:
— Хўш, янги котибангизни оёқлари қанақа экан?
Эри:
— Билмадим, - дебди.
Хотини яна сўрабди:
— Кўзлари қанақа экан?
— Эътибор бермадим.
— Лоақал қанақа кийинаркан?
— Кўрдим. Жуда тез кийинар экан!
Бир депутат иккинчисидан сўраяпти:
— Нега халқ бизни бунчалик ёмон кўради?
Иккинчиси:
— Мен ҳам ҳайронман...! Ахир бизлар деярли ҳеч нарса қилмаймиз-ку!
Уч йигит ҳарбий билим юртини битириб, хизматга келишибди. Полковникни ёнига кириб дебди:
— Ўртоқ полковник хизматни давом эттиришимиз учун ихтиёрингизга келдик. Полковник уччаласига қараб:
— Майли, сизларга учта савол бераман. 2 соат ичида жавобини айтасизлар. Биринчиси - аёлларга мунасабатиз? Иккинчиси - ичкиликка муносабатингиз. Учинчиси - хизматга муносабатингиз. Шу саволларга жавоб кутаман, - деб чиқарворибди.
2 соатдан кейин биринчиси кириб:
— Ўртоқ полковник, мен аёлимга хиёнат қилмайман, ичкилик ичмайман, хизмат қилишни хоҳлайман, - дебди.
Полковник:
— Баракалла! Сен рота командири бўласан, - дебди. Иккинчиси кириб:
— Ўртоқ полковник мен ичаман, хотинимга хиёнат қиламан, хизмат қилишни хоҳламайман, - дебди. Полковник:
— Ҳа майли, сен омборда ишлайсан, - дебди. Учинчиси кириб:
— Ўртоқ полковник, ароқ ва қиз машинада... Яна қандай хизмат буюрасиз, - дебди. Полковник болани кўзига қараб туриб, телфонини олиб, қўнғироқ қилибди.
— Алло, хотин бугун уйга кечроқ бораман. Янги ёрдамчимга объектларни кўрсатиб чиқаман, - дермиш.
Ҳарбий округ штабидан ташриф буюрган текширувчига уч нафар аскар таништирилмоқда. Улардан икки нафари бақувват давангир бўлса, учинчиси қилтиллаган, паст бўйли аскар.
Прапоршик:
— Мана бу учаласи ҳарбий қисмимизнинг энг сара бўлинмамиз саналади. Бирор нарса юз берадиган бўлса, шу заҳоти уларни олдинги маррага юборамиз.
Текширувчи биринчи аскардан сўраяпти:
— Сен кимсан?
— Оддий аскар Иванов, эркин кураш ва бокс бўйича спорт устаси.
— Баракалла, азамат! Сен-чи, сен кимсан? - сўради текширувчи иккинчи аскардан.
— Оддий аскар Петров, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби, шунингдек, бир қатор шарқий яккакураш турларини тасарруф этганман.
— Баракалла, полвон! Хўш, - мурожаат қилди у, учинчи, энг нимжон аскарга менсимаган оҳангда:
— Сен-чи, сен ким бўласан?
— Оддий аскар Сидоров, шахмат бўйича спорт устаси. Мана бу иккала қовоқбошга командирлик қиламан!
Фирма директори ўзи сотадиган мол савдоси ҳақидаги эълонга кўзи тушибди. Қараса, нархи арзонрок экан. Телефон қилишга қарор қилибди.
Натижада, ўз омбори қоровулининг овозини таниб қолибди.
— Сизни бўлимингизда нечта ходим ишлайди?
— Раҳбар билан ўн иккита.
— Раҳбарсиз-чи?
— Бирортаси-ям ишламайди.
Путин Россия йўлларида 120 км/с тезлик билан кетаётган вақт, ундан олдинда 200 км/с тезликда асфальт ётқизувчи машиналар кетиб борар эди.
Иккита корхонанинг раҳбарлари гаплашиб ўтиришган экан.
— Мен ишчиларимга икки ойдан бери маош бермасам ҳам ишга келаверишади, - дебди биринчиси.
— Мен эса уч ойдан бери ишчиларимга умуман ойлик бермаяпман. Барибир ҳаммаси келаверади. Энди ишга келишни ҳам пуллик қилиб қўймоқчиман, - дермиш иккинчиси.
Кунларнинг бирида чол балиқ овлаб ўтириб, олтин балиқни ушлаб олибди.
— Тила тилагингни! Ҳаммасини бажо келтираман. Фақат мени қўйиб юбор...!
Чол дебди:
— Мени уч тилагим бор. Шулар қачон амалга ошса, сени денгизга қўйиб юбораман.
1. Қачонки бу аҳмоқлар сўнгги русумдаги iPhone ва данғиллама тўйлар қилиш учун кредитлар олишни бас қилса!
2. Қачонки айрим раҳбарлар ёлғон гапиришни бас қилса!
3. Қачонки коллеж ўқувчилари уйда унутиб қолдирган телефони учун ярим йўлдан орқага қайтишни бас қилса!
Ранги оқариб кетган балиқ чолга қараб:
— Мени тушликка емоқчимидингиз? - дермиш.
— Менга жуда кучли будильник керак.
— О, айни вақтида келдингиз. Бизда зўри бор. Аввал ўт ўчирувчиларнинг сиренаси чалинади, унинг ортидан артиллерия овозлари эшитилади. Бу ҳам фойда бермаса, устингизга бир челак совуқ сув сепади. Шундан кейин ҳам ўрнингиздан турмай ётаверсангиз ўзи ишхонангизга қўнғироқ қилиб, сизнинг касал бўлганингизни билдириб қўяди.
— Кучсизлик қилмасмикан?..
— Яна биттаси бор. Юқоридагиларни бажарганидан кейин ҳам уйғонмасангиз, гўрков билан домлани ҳам қидириб топиб келади.