Бошлиқлар ҳақида латифалар

Бир ишхонада бошлиқ латифа айтиб ишчиларини кулдираётган экан. Ҳамма тиззага уриб кулармиш. Бир одам ҳеч кулмай, жим тураверибди. Ундан:
— Нега кулмаяпсан, - деб сўрашса:
— Мен бу ерда ишламайман, - деб жавоб берибди.
Йигит дўсти билан гаплаша туриб дебди:
— Нега футболга қизиқмасанг ҳам, нуқул футбол кўришга бораверасан?
Дўсти бўлса:
— Ишга борсам бошлиғим бақиради. Уйга борсам хотиним... Футболга борсам мен бақираман.
Бўлинма командири:
— Ким пахта теримига боради?
— Мен, - деб сафдан чиқибди иккита аскар.
— Баракалла!, - дебди командир, — Сизлар мен билан машинада, қолганлар эса пиёда қадам бос!
Ходим раҳбарнинг хонасидан чиқиб келаётса, ҳамкасби ёнига келиб сўрабди:
— Хўш, тинчликми? Бошлиқ нима деди?
— Иккита янгилигим бор. Битттаси яхши, иккинчиси ёмон...
— Ёмонидан бошлайқол!
— Мени ишдан бўшатишди.
— Яхшиси-чи?
— Сен ҳам бўшатилдинг!
Афанди бир идорага ишга кирмоқчи бўлиб борган эди, унинг бошлиғи «эрта келинг, индин келинг» деб жуда кўп сарсон қилди. Афанди бу ишдан умидини узиб ўша идора ёнидаги сартарошхонага кириб ишлай бошлади. Бир куни идора бошлиғи кириб Афандига соч олдирмоқчи бўл-ди, Афанди унинг сочининг ярмини олди-да:
— Туринг, қолганига эртага келинг! - деди.
Маҳалла раиси ҳаммани йиғиб мажлис ўтказа туриб дебди:
— Aёл эркаксиз яшай олмайди, эркак аёлсиз! Иккаласи гўёки сув билан балиққа ўхшайди. Сув бўлмаса балиқ ўлиб қолади, балиқ бўлмаса, сувга ўрдак қўнмайди...
Раисни гапини бир қари онахон бўлиб:
— Бекор гап! Мени чолим ўлганига 30 йилдан ошди. Яшаяпман-ку, ўлганим йўқ, - деса Маҳалла раиси:
— Онахон, мен балиқ ҳақида гапираяпман, капчённый ҳақида эмас, - дермиш.
— Раҳбарлик лавозимидан кетганингдан кейин, нима билан шуғулланмоқчисиз?
— Бу қанақа савол?! Одам ўлганидан кейин ҳам ишлармиди?!
Тунги қоровул раҳбарга қараб:
— Хўжайин, мен икки кунлик навбатчилигимни ишлаб бўлдим, - дебди.
— Қандай қилиб, - ҳайрон бўлиб сўрабди бошлиқ.
— Бугун тунда ухлаб қолибман, ҳеч ким уйғотмабди-ям..., - дермиш қоровул.
Маҳалла оқсоқоли мажлис ўтказиб турса, кимдир аксириб юборибди.
— Ким аксирди? - сўрабди оқсоқол.
Ҳеч ким жавоб бермабди.
— Ким аксирди деяпман?
Яна ҳамма жим...
— Охирги мартта сўраяпман, ҳозир ким аксирди??? - қатъий сўради оқсоқол.
— Мен, раис, - деб бир киши зўрға овоз чиқарибди.
— Соғ бўлинг!!! - дебди оқсоқол.
Прапоршик взвод аскарларини сафга тортмоқда.
— Сафлан! Текислан! Ростлан!
— Сафда турган аскарлардан бири қўл силтабди.
— Оддий аскар Иванов! - қичқирибди прапоршик, - Нима учун бурнингизни қашлаяпсиз?
— Чунки бурнимга пашша қўниб олди.
— Нима қилибди? Мен «Ростлан» командасини бердим-ку!
— Ҳудди шундай, ўртоқ прапоршик. Бироқ пашша командангизни писанд қилмай бурним устида шаҳдам қадам ташлашни давом эттираверди-да.