Бошлиқлар ҳақида латифалар

Ёш ўқитувчи синфга кириб келиб:
— Салом болажонлар, - деса, синфдаги болалар бир овоздан:
— Йўқол, чиқиб кет! - деб бақиришибди.
Қўрқиб кетган ёш ўқитувчи директор хонасига югуриб кириб, вазиятни тушунтирса, директор:
— Бу синф ўқувчиларига аввал "қармоқ" ташлаб илинтириб олиш керак. кейин дарс бошлайсиз. Юринг кўрсатаман, - деб синф эшигини тепиб кирибди-да:
— Орангизда ким глобусни копток қилиб ўйнай олади? - сўрабди.
Ўқувчилар:
— Глобус нима ўзи? - дейишибди.
— Глобус ҳақида янги ўқитувчингиз гапириб беради, - деган экан.
Таксида кетаётсам, ҳайдовчи мамнун оҳангда менга гап бошлади:
— Ўз касбимдан мамнунман. Ўзимга-ўзим хўжайин. Ҳеч ким менга буйруқ бермайди.
Шу вақт ҳайдовчини гапини бўлдим-да:
— Чорраҳадан ўнгга қайрилинг! - дедим.
Иккита ҳамкасблар кечки пайт ишдан чиқишибди. Биринчиси дебди:
— Битта илтимосим бор, ҳозир бошлиғимиз ишдан чиқади. Сен уни ҳайдовчисисан-ку! Машина бузилган деб бироз шу ерда уни ушлаб тургин. Бугун бошлиғимизни қизи билан учрашмоқчи эдим, - дебди.
Ҳайдовчи истар-истамас зўрға рози бўлибди.
Бошлиқ ишдан чиқиб:
— Қани кетдик-ми?! - деса, ҳайдовчи:
— Машина негадир ўт олмаяпти!? - деб баҳона қилиб, анча вақтгача ушлаб турибди. Буни сезган раҳбар:
— Нега мени алдаяпсан? Тўғрисини айт! Акс ҳолда ишдан бўшатаман! - деб бақира кетибди.
Бошқа чораси қолмаган ҳайдовчи бор гапни айтиб берибди. Шу ерда ишлайдиган дўсти унинг қизи билан учрашмоқчи эканини, шунга у машина бузилди деб, баҳона қилганини айтса, бошлиқ хохолаб кулиб:
— Лақма экансан-ку! Мени умуман қизим йўқ. Ундан кўра уйингга бориб ўзингни қизингдан хабар ол!!! - деган экан.
Бир корхона раҳбари хорижга сафарга борибди. Қайтиб келгач, корхонадагиларга сафари тўғрисида гапириб бераётган экан, ишчилардан бири сўрабди:
— У ердагилар ҳам ўзбекча гапирар эканми?
Раҳбар ўйланиб туриб:
— Унисини билмадим-у, лекин ўзбекча қарсак чалар экан, - дермиш.
Офисда ўтирган котибага бошлиқ ичкари хонадан бақирибди:
— Диля, қоғоз олиб киринг, тез!
Шошиб қолган котиба:
— А4 данми, А3 данми?
Бошлиқ
— Elma дан олиб киринг! Ҳожатхонадаман!
Пули кўплар қўлларидаги айфонларида кўчадан покемонларни қидириб юришади. Кўчадаги безорилар эса айфонлиларни "овлаб" юришади. Милиция эса безориларни ушлашади. Мана шунақа банд аҳоли ҳукуматни умуман безовта қилмаяпти.
Бошлиқни ёнига кирган котиба дебди:
— Корхонамиз ҳисобидан менга иситгич олиб берилса, молиявий аҳволимиз ёмонлашиб қолмайдими?
Бошлиқ:
— Йўқ, албатта.
Котиба:
— Унда менга мўйнали пальто олиб беришларини буюрсангиз...!
Нефть базаси директори ҳайдовчисидан:
— Машинада бензин борми? - дея сўрабди.
Ҳайдовчи:
— Бак тўла - деб жавоб берибди.
Директор ҳайрон бўлиб:
— Қизиқ, нега бўлмаса одамлар бензин йўқ, дея шов-шув кўтариб юришибди?!
— Алло, бошлиғингиз билан гаплашмоқчиман.
— Бошлиқ бандлар
— Ахир мен хотиниман...
— Ҳамма аёллар хотиниман деб, телефон қилади.
Қамоқхона бошлиғи соқчига дебди:
— Ҳамма ёқни тартибга келтиринг! Бу ерга ҳоким келяпти.
Соқчи хурсанд бўлиб:
— Ваниҳоят, охири қўлга тушибди-да, ...