Дўкон-бозор ҳақида латифалар
Эр:
— Итимизга икки юз грамм колбаса бериб юборинг.
Хотин:
— Адаси итимиз йўқ-ку...
Эр:
— Ириллама.
— Вой адаси шошмай туринг! Ҳожатхона қоғозини унутибмиз. Ҳозир ELMA дан олиб чиқай деса, ҳаражатни кўриб, жаҳли чиқиб турган эри:
— Керакмас, ҳозир чек қоғози эллик метр бўлади, - дермиш.
Ҳозир ҳамма ёққа камера қўйиб ташлашибди...
— Сизга "қулоқча"ли пакетдан берайми? - деб сўрабди.
Харидор бўлса:
— Иложи бўлса оёқчалигидан беринг! Ёнимда ўзи чопқиллаб кетаверади! - дермиш.
— Анави эркак нега сенга кўз узмай қараяпти??? - дебди.
Хотини:
— Э адаси, бу маникен-ку! - деса, эри:
— Ҳали уни исмини-ям биласанми?! - дермиш.
— Мана бу тақинчоқ неча пул?
— 20 та бўса дебди, - йигит ҳазиллашгиси келиб.
Шунда қиз:
— Мен шунисини оламан. Ҳаққини бувим тўлаб юборадилар, - дермиш.
— Манави сотаётган балиғингизни ҳужжати борми?
— Ҳужжати? Қанақа ҳужжат? Ўлими тўғрисида гувоҳнома керакми?!
— Эрон олмасидан берайми ёки Туркияникиданми?
— Менга фарқи йўқ, мен улар билан гаплашмиман, ейман холос
— Где петух? - деса, сотувчини жаҳли чиқиб, ҳалиги йигитни ёқасидан олиб:
— Кто петух? - деб урмоқчи бўлса, ёнидаги шериги иккала қўлини тепага кўтариб:
— Стоп, стоп - дебди-да, югуриб бориб битта тухумни олиб келиб сотувчига кўрсатиб:
— Где мама? - дермиш.