Интернет ҳақида латифалар

Бир куни ўсмир йигит бекатда сигарет чекиб ўтирса, ёнидаги қари отахон унга қараб дебди:
— Чекма болам! Бу сендан кўра атрофингдагиларга кўпроқ зарарли!
Шунда йигит сигаретни отахонга узатиб:
— Унда сиз чекинг, - дермиш.
Бир аёл эрига дебди:
— Шу сигаретни қачон ташлайсиз?! Бир ҳафта ўзингизни мажбурлаб чекмасангиз, сабр қилсангиз ташлайсиз-ку!
Эри:
— Майли хотин. Сен ҳам бир ҳафта телеграмга кирмасанг, чекишни ташлайман, - деса, хотини:
— Менга нима? Чекавермайсизми!? Ўзингизга зарар қиляпсиз, - деб ўгирилиб кетибди.
Хотин эрига:
— Ҳой дадаси, ўғлингизга айтинг, интернетни йиғиштирсин! Дарсини қилсин!
— Онаси, ўзинг айт! Ўғлинг мени "чёрный"га киритиб қўйган.
18 ёшга тўлган ўғли билан отаси гаплашиб ўтириб дебди:
— Эҳ ўғлим, бизни давримизда ҳам телеграм, фейсбук, инстаграмларинг бўлган.
— Қанақасига?
— Йўлакларга исмимизни ёзиб кетардик, эртаси куни ёнида изоҳлар қолдириб кетишарди...
Интернет орқали пул топиш учун нима қилиш керак?
Биринчидан: Интернетни ўчириш керак.
Иккинчидан: Ишлаш учун кўчага чиқиш керак.
— Бу ерда Wi-Fi ни пароли қанақа?
— Бемор, ахир сиз реанимациядасиз!
— Вой, намунча узун парол!? Майли, катта ҳарфлар билан ёзаманми?
— Ўғлим, эрталабдан бери шу телефонингда нима қиляпсан?
— Мушугимни боқяпман.
— Нима? Қўй-ми, мол-ми боқсанг бўлмайдими?! Шу мушукни боқишдан бошқа ишинг йўқми сени?!
— Нима иш қиласиз?
— Интернет тезлигимни ўлчаб ўтираман.
Бир аёл Фейсбукида "Эрим - менинг ватанимдир" деган ёзувни барча билан бўлишибди.
Дўстлари ичида барча аёллардан "Ватан - барчамизники!" деган изоҳ қолдиришибди.
Бир бола компьютер ўйинлари хонасига кириб:
— 1 соати нечи пул бўлади? - дебди.
У ерда ўтирган одам:
— 7000 бўлади, - деса, бола:
— Минути нечи пул? - дебди.