Интернет ҳақида латифалар
— Нега унга ўйин ўйнаб ўтирганингни сездирдинг?
— Қанақасига сезмасин. Интернетдаги ўйинда рақибим бошлиғим бўлиб чиқди.
Қўқонда ишлаб чиқарилаётган аёллар кийимини бир одам жуда катта миқдорда сотиб оларкан.
Бир тикувчи қизиқиб ундан сўрабди:
— Хотинингиз киядими ҳаммасини ёки опа-сингилларингизга ҳам совға қиласизми?
— Йўғ-е! Хотинимни телеграмда "Турецкий" кийимлар сотадиган группаси бор.
— Нега? Нима ҳалақит беряпти?
— Буни хоҳлашмаяпти.
1. Телеграм.
2. Инстаграм.
3. Фейсбук.
4. Маҳалладаги хотинлар.
— Ҳа, жудаям.
— Тентак эканингни ҳамма биларкан-да!
Бир ойда 30 кун санъаткорларни ёмонлаб комментарий ёзишга кетади.
35 йил умри бекорга ўтиб кетяпти. Лекин... 4 қатор шеърни ёдлай олишмайди.
Онлайн турган қиздан исмини сўрайман.
Ул қиз уялиб, бошини эгиб,
Аслида мен ўғил боламан дейди.
— Ўртоқ, ҳаётингда йўл қўйган энг катта хато қайси?
— Тунов куни ўзим яхши кўрган мобил ўйинини 98% бўлганида "отменить" қилиб чиқиб кетгандим. Уни 98% бўлишини мен 3 соат кутгандим...
— Яхшимисиз қўшни? Икки соатдан бери деворга болға билан ураётган сизми?
— Ҳа! Уйимда ремонт бошлаганман.
— Сиз билан суратга тушиб олсам майлими?
— Нимага?
— "Сурбет ва аблаҳ одамнинг расми" деган ёзув билан ижтимоий тармоқларга тарқатиш учун.