Жиноятчилар ҳақида латифалар

Қамоқхонадаги икки маҳбус суҳбатидан:
— Нима жиноят қилгандинг?
— Банкдан пул ўғирлаганим учун 8 йил берди. Ўзингни нега олиб келишди?
— Тоза ҳаво кирсин деб дераза очганимга 20 йил берди
— Шунга хам йигирма йил берадими, бу жиноят эмасу
— Ҳа, тўғри, мен сув ости кемасида ишлардимда!
Судья:
— Ҳурматли гувоҳ, сиз ҳозир ёлғон гапираяпсиз, сизни нималар кутаётганини биласизми?
Гувоҳ:
— Ҳа биламан, битта Каптива ва икки хонали уй кутаяпти.
Бой одам билан ўғри одам дўст экан. Ўғри бойдан сўрабди:
— Сени сейфингни коди нечи?
Бой:
— Сейфимни кодини нима қиласан?
Ўғри:
— Агар эсингдан чиқиб қолса, сенга айтаман.
Бой:
— Кодини бир дафтарга ёзиб қўйганман.
Ўғри:
— Дафтаринг қаерда?
Бой:
— Сейфимни ичида.
Суд жараёни кетмоқда. Судья айбланувчидан сўради:
— Касбингиз нима?
— Акробатман!
— Қўриқчи, зудлик билан деразани ёпинг!!!
Қабулхона эшигида:
Бошлиқ 10 дан 100000000гача қабул қилади.
Афанди қозилик қилиб турганда, бир деҳқон билан дурадгор арзга келдилар. Ўз фойдасига ҳукм чиқаришини илтимос қилиб дурадгор Афандига эшик, деҳқон эса ҳўкиз пора берди. Афанди масалани кимнинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида кўп ўйланиб, охири деҳқон фойдасига ҳукм чиқарди.
Бундан хафа бўлган дурадгор:
— Тақсир, бизнинг эшик нима бўлди? - деб сўради.
— Эшигингизни ҳўкиз сузиб синдириб қўйди, - жавоб берди Афанди.
Бир бино қулаб тушибди. Сўнг ғишт, қум ва цементни судга беришибди.
Биринчи ғиштни сўроқлашибди:
— Сени қамаймиз, сени деб бино қулади деса.
ғишт:
— Мени хеч қандай айбим йўқ, мени қандай қўйишган бўлса шундай турдим дебди.
қумга:
— Барчасига сен айбдорсан, бино сени деб қулаган деса.
қум:
— Мен хеч нарса қилганим йўқ. мени қандай қоришган бўлса шундай турдим дебди.
Охири цементга:
— Бино сени деб қулаган, сен айбдорсан деса,
Цемент:
— Мени бунга қўшмейла, мен буларни орасида йўқман дебди.
Алло, милиция, мен йўлда қўйни босиб юбордим.
— Йўл чеккасига суриб қўйиб, кетишни давом этаверинг.
— Хоп, а велосипедини нима қилай?
— Инсофинг борми?! Бир ойда олти кишини босиб кетдинг-а!
— Олти киши эмас, беш кишини! Биттасини икки мартта босганман.
Банкни тунаган ўғри пулларни санаб кўриб:
— Бор-йўғи эллик миллион экан..., - деди ғазабли оҳангда.
Шу пайт радиодан: "Шаҳримизда жойлашган банклардан бирида қўпорувчилик содир этилди. Номаълум шахс томонидан, бир миллиард миқдордаги пул ўғрилаб кетилди" - деган хабар тарқалди. Ўғрининг баттар жаҳли чиқиб, ўзига-ўзи минғирлаб дебди:
— Ҳаётимни хавф остига қўйиб, атига эллик миллион ўғирлай олдим холос! Банк бошқарувчиси эса, ўтирган жойида тўққиз юз эллик миллион ишлаб олди-я...!!!!