Компютер ҳақида латифалар

— Нега компьютернинг бир нечта клавишасини бирданига босса овоз чиқади?
— Ухлаб қолган дастурчини уйғотиш учун...

“Microsoft Word” дастури фамилиянгиз остига қизил чизиқ тортмай қўйдими, демак, сиз чиндан ҳам жуда машҳурсиз!

— Дўстим, статусингни эмас ҳаётингни ўзгартирадиган вақт келди!
— Зўр гап айтдинг! Шошмай тур, шуни статусимга қўйиб олай...

— Ўртоқ, эшитдингми? “Алибобо ва қирқ қароқчи” эртагини замонавий талқини чиқибди.
— Йўғ-е! Қанақа экан?
— Қароқчилар бойлардан олиб қўйган тилла ва мол-мулкларни олдида селфига тушиб, инстаграмларига жойлашаётган эмиш.

Адаси ўғлига дебди:
— Бўш вақтингни доим компьютер олдида ўтказасан. Сени ёшингда мен ҳовлида футбол ўйнар эдим.
— Дада, сизни ҳовлингиз машиналар билан банд бўлмаган-да!

— Компьютерим принтерни кўрмаяпти.
— Қанақасига?
— Шунақа деб ёзиб чиқяпти. Принтерни компьютеримни олдига олиб келиб қўйсам ҳам кўрмаяпти.
— Қўлинг билан кўрсатиб кўр-чи...!

— Электрон ҳукуматнинг алоҳида хусусиятлари нимада?
— Қоғозбозликдан воз кечиб, компьютердаги вируслар, тармоқдаги узилишлар, сервердаги хатоликлар ва ҳакозоларга эриша олдик.

Прапоршик аскарларга янги ишлаб чиқилган танк ҳақида сўзлаб беряпти:
— Қаршингизда фан ва техниканинг сўнгги ютуқлари ила яратилган жанговар машина турибди. Ушбу танк бортига компьютер ўрнатилган бўлиб...
— Ўртоқ прапоршик, ўша компьютер тезлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз, илтимос.
— Овсарлар учун алоҳида таъкидлаб ўтаман. Компьютер танк ҳаракатининг тезлиги билан тенг ҳаракатланади!

Дастурчи уйига келса мушуги югуриб келиб уни қўлини ялай бошлабди.
Хотини ҳайрон бўлиб:
— Дадаси бу мушук бунча қўлингизни яламаса, деса
— Нимага бўларди сичқончани ҳиди келиб қолгандирда, дермиш..

Ихтирочи дўстига деди:
— Мен ҳудди одамга ўхшаб кетадиган компьютер яратдим.
— Ҳўш, нимаси одамга ўхшаркан?
— Ўзи хато қилиб қўйиб, бошқа компьютерга тўнкаб тураверади.