Оила ҳақида латифалар

Бир йигитни акаси Россиядан телефон қилиб:
— Вой ука, мен бу ерда онамни кўриб юрибман, - дебди.
Укаси бўлса:
— Мен онамни олдидаман. Мени ҳам кўряпсизми?!, - дермиш.
Тўйдан бир ой ўтгач келин уйда қайнона-қайнотаси, ҳеч ким йўқ фурсатни кутиб, куёвни ёнига келиб дебди:
— Азизим, тўйимиздан аввал менга эътиборли эдингиз. Совғалар олиб берар эдингиз, ресторанларга олиб борар эдингиз...
Энди бўлса, на кино йўқ, на кўчага чиқмайман, совғалардан умуман ном-нишон йўқ!
Куёв бўлса:
— Қизиқмисан!? Қайси балиқчи қармоғига илинган балиқни чувалчанг билан боқиб юрганини кўргансан? – деган экан.
Қиз онасига:
— Ойи, сизга муҳим гапим бор. Мен эрга тегаяпман.
— Уятсиз жонимга тегиб кетдинг. Ахир 5 марта эрга тегиб ажрашдинг, энди жи-и-и-и-м ўтир тушиндингми?!
— Ойиижооон, хўп дея қолинг, тегаман-у, тезда қайтаман. Майлими ойииии?
— Ойижон, газ плитамиз нега бунча кир бўлиб кетди?
— Аканг тухум қовурибди.
— Нима, акам товани тополмабдиларми?
Куёвжўра куёвдан сўраяпти:
— Тўйдан кейин лабингга учуқ тошиб кетибдими? Нимадан бунчалик қўрқиб кетдинг...?
— Э-эй, тўйхонада қайнонам учта бўлиб қолганини кўрдим.
— Улар қайнонангни опа-сингиллари эди-ку...
5 ёшли болача дадасига дебди:
— Дада пул нима?
Дадаси:
— Пул бу коньяк,чиройли аёллар, машина, хуллас ўғлим маишат, - дебди.
Шунда ўғли:
— Дада агар пулингиз бўлмаса-чи? - деса, дадаси ўғлига:
— Эҳ ўғлим... Агар пулинг бўлмаса оддий кўк чой, автобус ва онанг-да, - дермиш.
Гўзал қиз билан танишдим. Ҳуснига ҳамма маҳлиё бўлади. Лекин қариндошларим билан таништирай деб, уйга олиб борсам, уларга умуман ёқмади.
Айниқса, хотинимга...
Қайнона ҳар учта куёвини синамоқчи бўлибди. Биринчи куёви дарвозадан кириб келиши билан, ўзини ҳовлидаги ҳовузга ташлабди. Катта куёв дарҳол қутқариб олибди. Эртасига катта куёвни дарвозаси олдида янги Нексия машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
Эртасига қайнона ўртанча куёвини ҳам ҳудди шундай синабди. Ўртанча куёви тонгда ташқарига чиқса, дарвозаси олдида янги Матиз машинаси, уни устида "Севимли куёвимга қайнонасидан" деган ёзув турган эмиш.
учинчи куни қайнона кенжа куёвини синаш учун ўзини сувга ташлабди. Кенжа куёв ичида ўйлабди:
— Катта божамга Нексия, иккинчи божамга матиз тегди. Менга эски Тико ёки шалоғи чиққан Жигули тегса керак, - дебди-да, қайнонасини қутқармабди.
Эртаси куни эрталаб кўчага чиқса, дарвозаси олдида янги Каптива турган эмиш. Устида "Севимли куёвимга қайнотасидан" деган ёзув турганмиш.
Хотиним-юрист, хотинимнинг акаси-прокурор, опаси-юридик фанлари номзоди, қайнотам-бош прокурор, қайнонам-юрист маслаҳатчи.
Худо кўрсатмасин, хотиним билан ажрашадиган бўлсам...
Дунёдаги 95 фоиз қизлар бир хил турдаги йигитни орзу қилишади:
Ичмайдиган, чекмайдиган, олийжаноб, ҳаддан зиёд тартибли, жуда келишган, бадавлат, қувноқ, фаросатли, ақилли, ...
Лекин шунча ижобий хислатлари бўла туриб, ҳанузгача бўйдоқ юрган йигитни ҳеч ким кўрмаган...!