Оила ҳақида латифалар

Мактабда ота-оналар мажлиси бошланибди. Синфнинг энг тўпалончи ўқувчисини отасига ўқитувчи дебди:
— Сизни ўғлингиз мактабда ҳар куни ўзини ёмон тутади.
Ота:
— Нима? Мени шунга чақирдингизми? Ўғлим уйда ҳам ҳар куни тўпалон қилади. Сизни уйга чақиртирмаяпман-ку!?
— Қизим, идиш-товоқларни ювиб қўйгин!
— Чарчадим ойижон...
— Wi-Fi га пул тўлашдан мен ҳам чарчадим...
— Қайси идишларни ювишим керак?
Одатда қизи бор оналар:
— Қизим 17 ёшда. Бирортаси қизимни бошини айлантирмасин-да...!
— Қизим 30 ёшда. Қизим бирортасини бошини айлантирса эди...!
Қизалоқ оилавий фотоальбомни кўриб ўтириб, онасидан сўрабди:
— Ойижон, манави суратда ёнингизда турган келишган, чиройли йигит ким?
Онаси дебди:
— Сени аданг-ку қизим.
Қизалоқ диванда беўхшов, хурпайиб телевизор кўриб ётган адасига қараб:
— Бу ким унда? - дермиш.
Бир аёл "Эрим-ватанимдир!" деб пост қўйибди.
Комментарийда "Ватан - барчамизники!" деб ёзиб қўйилган экан.
Учта эркак ўзини хотинини мақтай бошлашибди.
Биринчиси дебди:
— Мени хотиним шунақа покиза, шунақа озода. Кеча кўйлагимни ювиб, дазмоллаб қўйибди. Кўйлак худди янгидек, кийилмагандек бўпти.
Иккинчи эркак дебди:
— Мени хотиним шунақа чевар-ки...! Тиззалари йиртилган шимни тикиб қўйибди. Ҳудди йиртилмагандек...
Учинчи эркак ҳам уларга қараб туриб дебди:
— Мени хотиним ҳам жуда озода, чевар! Уйимизни деразасини ювиб, парда илиб қўйибди. Кўрсангиз ҳечам пардаси бор, ювилган дераза демайсиз...!
— Мени бувам соғлом турмуш тарафдори бўлган.
— Қанақасига?
— Дўконга ҳар доим пиёда бориб келган. Ҳозиргиларга ўхшаб машинада эмас!
— Дўкондан нима олган?
— Ароқ ва сигарет...
Хорижга хизмат сафарига кетган набирасига қари онахон қўнғироқ қиляпти:
— Алло, Шуҳрат қаердасан?!
Набираси шивирлаб:
— Симпозиумдаман бувижон. Ҳозир гаплаша олмайман.
Онахон:
— Мен ҳеч нарсани билмайман! Тузланган бодрингдан 1 банка олиб кетибсан. Бугуноқ банкамни қайтариб олиб келасан!

Хотин:
— Гапларингиз тентакни гапига ўхшайди.
Эр:
— Сиз тушунинг деб шунақа гапиряпман.

Ҳаммада шунақами?
Фарзандим билан дарс тайёрлашни бошласам, "Ўзи мактабда ўқиганманми?" деган фикр ҳаёлимга келаверади...!