Қариялар ҳақида латифалар

Бир чол балиқ овлаб ўтирган экан, унинг олдига милиция келиб деди:
— Отахон, бу ерда балиқ тутиш таъқиқланган!
— Мен балиқ овламаяман, чувалчанг чўмилтиряпман, - дебди чол.
Милиция ходими:
— Ахир сиз чувалчангни таъқиқланган жойда қип яланғоч чўмилтиряпсиз!
Қулоғи эшитмай қолган отахон врач қабулига келиб учраган экан. Врач унга нўхатдай келадиган Японияда ишлаб чиқарилган аппаратни чолнинг қулоғига ўрнатиб берибди. Орада бир ой ўтиб, врач чолдан хабар олиш учун қўнғироқ қилибди:
— Отахон, аппарат яхши ишлаяптими? Оила аъзоларингиз нима фикрда? - деса, чол кулиб:
— Ҳаммаси яхши. Уйдагилар эшита бошлаганимни билгани йўқ. Лекин бир ой ичида васиятномамни уч мартта ўзгартирдим..., - дермиш.
Бир чол тилла балиқ ушлаб олган экан. Ҳар доимгидек, балиқ тилга кириб чолга дебди:
— Мени қўйиб юбор! Истаган тилагингни бажо келтираман...!
Чол кўпам ўйлаб ўтирмай:
— Гўзал аёл бер менга! – дебди.
Сувдан гўзал пари чиқибди.
— Бундан ҳам гўзалроқ бўлсин, - дебди яна чол.
Аввалгисидан икки карра гўзал ҳуснли пари чиқибди.
Чол яна:
— Гўзалликда тенгсиз бўлсин! – деган экан, балиқни жаҳли чиқиб:
— Ношуд банда, яхшиликни билмадинг, - деб сувга кириб кетибди.
Чол не кўз билан кўрсин-ки, сувдан ўзини кампири чиқиб турганмиш.
Ҳар куни бир киши бозорда редиска сотадиган кампирга 1000 сўм бериб, редиска олмасдан кетаркан.
Бир куни ҳалиги одам яна 1000 сўм бериб, кетаётса, кампир уни қўлидан шартта ушлабди. Шунда киши:
— Ҳойнахой холажон бу сафар редиска олмаслигимни сабабини сўрамоқчи бўлсангиз керак?! - деса, кампир:
— Редиска оласанми-йўқми бу мени қизиқтирмайди. Редиска 1500 бўлди! - дермиш.
— Ойижон, менга икки минг беринг.
— Ҳов анави ерда ўтирган бувига бермоқчиман.
— Вой ўзимни ақилли болажоним. Қани ўша буви?
— Ҳов ана, музқаймоқ сотяптилар...
— Отахон, юз ёшдан ошибсиз. Буни сири нимада?
— Буни сири - умримда ҳеч ким билан тортишмаганман, гаров ўйнамаганман.
— Йўғеее, бўлиши мумкинмас...
— Тўппа-тўғри, бўлиши мумкинмас!
Бир куни афандини урушга олиб кетишибди.
Борган кунининг эртасидан бошлаб уч кун уруш бўлибди ва уруш тугабди.
Орадан йиллар ўтиб афандини невараси сўрабди:
— Буважон, уруш қандай бўлган?
— Э, биринчи куни биз немисларни роса қувладик. Иккинчи куни немислар бизни қувлади. Учинчи куни эса ўрмон қоровули келиб ҳаммани қувди... - жавоб берибди афанди.
Нафақага чиқган бой амаки ов қилгани йўл олибди. Ов қилиб юрса, олдидан бир қурбақа чиқиб, тилга кирибди:
— Мени ўзингиз билан олиб кетинг. Уйингизга олиб бориб, менга бўса ҳадья этсангиз, мен гўзал қизга айланаман...
Амаки ўйланиб туриб:
— Майли уйга олиб кетаман. Лекин бўсани ҳаёлингдан чиқар! Гўзал қизлар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа эса ҳеч кимда йўқ!
Бир кампирни шифохонага олиб келишибди.
Шифокор кампирга:
— Сизни ўтган сафар ҳам қўзиқориндан заҳарланишдан даволаган эдим. Нима бўлди? - деса, кампир:
— Ўша қўзиқоринни қолганини еб қўйибман, - дермиш.
Қари бой оламдан ўтибди. Фарзандлари отасининг ўлимидан сўнг нотариус ёнига бориб, васиятномани ўқишибди:
"Мен, фалончи фалончибоев соғлиғим ва ақлим жойида пайтимда, ҳеч кимнинг таъзиқисиз, ўз хоҳишимга кўра ўлимим олдидан бор бойлигим ва ҳамма йиққан-терган пулларимни ишлатиб юбордим!"