Қайнона-қайнота ҳақида латифалар

Қайнона куёвига:
— Агар сен мени эрим бўлганингда, сенга заҳар берган бўлардим, - деса.
Куёв:
— Агар сиз мени хотиним бўлганингизда, ўша заҳарни ўзим ичган бўлардим.
Бир йигит уйланмоқчи бўлиб, онасига учта қизни кўрсатибди-да, — Онажон, топинг қайси бири келинингиз?, - деса, онаси:
— Ўртадагиси, - дебди.
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Қаердан билдингиз?, - деса, онаси:
— Шунисига қарасам, асабим бузиляпти, - дермиш.
Эр-хотин ва меҳмонга келган қайнона тушлик қилиб ўтиришибди. Овқатини еб бўлган қайнона ўрнидан туриши билан, у ўтирган жойга девордаги катта соат тўсатдан шарақлаб тушибди.
Шунда эри:
— Лаънати соат. Доим кечикиб юради-я.
Куёвжўра куёвдан сўраяпти:
— Тўйдан кейин лабингга учуқ тошиб кетибдими? Нимадан бунчалик қўрқиб кетдинг...?
— Э-эй, тўйхонада қайнонам учта бўлиб қолганини кўрдим.
— Улар қайнонангни опа-сингиллари эди-ку...
Эр ва хотиннинг ажрашиб кетишига фақат эр сабабчи эмас! Унутманг, қарс икки қўлдан чиқади. Қайнона-чи, у ҳам айбдор!
Фермер хотинига:
— Хотинжон, баҳорда атроф қандай гўзал-а! Қайнонамни, опа-сингилларингни, амма-ю холаларингни қизларини, дугоналарингни, хуллас ҳамма аёл қариндошларингни уйимизга чақир. Сизларга табиат қўйнида ош дамлаб бермокчиман, - деса
Хотини:
— Вой, ўзимни мард эржоним-ей, бизни тоққа олиб борасизми, - деса
Эри:
— Қанақа тоғ?! Кузда экиб қўйган 3 гектар пиёзимни ўт босиб кетибди, далага пиёз ўтоққа борасизлар, - дермиш.
Эр-хотин телевизор кўриб ўтирса, хотини:
— Вой, ойижон! – деб юборибди.
Эри бўлса:
— Ростан, ўхшар экан! – дермиш.
Қайнона куёвларини синаб кўрмоқчи бўлибди. Куёвлари меҳмонга келган куни ҳовлисидаги бассейнга қайнона ўзини ташлабди. Катта куёви кўриб қолиб, "Ойижон" деб югуриб келиб, сувга сакраб қутқариб олибди.
Эртаси куни қайнона шу куёвига Нексия совға қилибди. Яна бир кун пойлаб ўзини сувга ташлабди. Бу кунни интизорлик билан кутган ўртанча куёв югуриб келиб, кийимлари ечмасдан сувга сакраб қайнонасини қутқариб чиқибди. Кўп ўтмай у куёв ҳам Матизли бўлибди.
Учинчи мартта чўкаётганида кенжа куёв парво ҳам қилмабди. Қайнона бақирармиш: "Қутқаринглар, Ёрдам беринг куёв бола!!!
Кенжа куёви буни эшитиб:
— Менга велосипед совға қилгандан кўра, чўкиб кетганингиз яхши, - дебди.
Қайнона чўкиб кетибди. Маракаларни ўтказиб, уйига қайтмоқчи бўлган куёвни қайнотаси уни бир чепга чақириб:
— Куёв бола, мана калит! Дарвозани ёнида турган янги Малибуни ҳайдаб кетарсиз...! - дермиш.
Кўчада кучли шамол кўтарилиб, ёмғир ёға бошлабди. Шу пайт уй эшигини кимдир тақиллатибди. Эр бориб, эшикни очса, остонада шалаббо бўлиб кетган қайнонаси турган эмиш. Куёв ҳаяжонлиб:
— Ойижон, шу ёмғирда нега кўчада юрибсиз? Тез уйингизга боринг! – дебди-да эшикни ёпиб қўйибди.
Хотини ота-онасини уйидан хомуш қайтиб келиб, эрини ёнига ўтириб унга дебди:
— Отамни бизнеси мувафаққиятсизликка учради. Энди умуман пулсиз қолдилар...
Эри бу гапни эшитиб, жиғибийрон бўла бошлабди:
— Билардим, отанг бизни ажратиш йўлини барибир топишларига ишончим комил эди...!