Эр-хотин жанжаллашиб қолишибди.
Эр:
— Сени нуқул пул ҳавотирга солади!
Хотин:
— Пул ҳавотирга солмайди, тинчлантиради!
Бир киши сотувчидан сўрабди:
— Сизда бокс қўлқопи борми?
— Йўқ.
— Баскетбол коптоги-чи?
— Йўқ унақа нарса!
— Конькилар борми?
— Бу спиртли ичимликлар дўкони! Сиз сўраган нарсаларнинг бирортаси бўлмайди бу ерда!, - дебди асабийлашган сотувчи.
— Унда бир шиша ароқ беринг!, - дебди-ю, паст овозда пичирлаб, — Хотинимни гапини ерда қолдирмадим. Нима қилай, спорт билан шуғулланишга ҳеч нарса бўлмаса...?
Ярим тунда бир кишининг телефони жиринглаб, гўшакдан:
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя килиш жамиятими?, - деган овоз келибди.
Бояги киши ғазабдан:
— Гапир эшак. Ким сени ярим кечаси хафа қилди?, - деган экан.
Бир куни ўзбек, инглиз ва хитойлик тоққа чиқишибди.
— Келинглар бақирамиз. Кимнинг акс-садоси чиройли чиқаркан, - деб бақира бошлашибди.
Ўзбек:
— Мен сени севаман!
"Мен сени севаман" деган акс-садо қайтибди.
Инглиз:
I love you!
Яна шундай акс-садо қайтибди.
Хитойлик:
Хичуокиа мутана жутакоу досоуки
Акс садо:
— Нима дединг? Қайтарвар...
— Апельсин қанақа мева дада?
— Ўғлим, фантадаги мева - апельсин бўлади!
ДАН ходими автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчига:
— Юкхонани очинг! Текшириб қўяй, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Командир, келинг юкхонани очмайлик. Юз минг бераман, - деса, — Нималар деяпсиз?! Очинг текширишим керак!, - дебди ДАН ходими.
Ҳайдовчи яна икки юз минг беришини айтибди.
— Майнавозчилик қилмай, очинг!
— Уч юз бераман!
— Йўқ!
— Мени охирги гапим, бир миллион бераман!
— Мениям охирги сўзим, юкхонани очасиз!
— Мана марҳамат!
ДАН ходими қараса, юкхона бўм-бўш эмиш.
— Нимага бошимни қотириб, шунча пул таклиф қилдиз?, - деса,
— Сиз билан бир "Поле Чудес" ўйнагим келди-да, - дермиш ҳайдовчи.
Чувалчанг бошини ердан чиқарса, орқасида чиройли чувалчанг турганмиш.
— Яхши қиз, танишсак бўладими?, - дебди. Шунда,
— Вой ўлинг! Ман сизни думингизман-ку!, - дермиш.
Учта аҳмоқ аэропортга боришибди. Биринчиси двигатели айланиб турган самолётни ёнига бориб,
— Ҳозир шу двигателни тўхтатаман, - деб бармоғини тиққан экан, бармоғи узилиб кетибди. Оғриқдан бақира бошлабди.
Иккинчисиям:
— Мен тўхтатаман, - деб бошини тиққан экан, уни боши узилиб кетибди.
Шунда учинчи аҳмоқ бармоғини ушлаб бақираётганга қараб:
— Нега бақирасан? Бармоққа шунча ваҳимами? Қара, бошини тиққан жим ётибди-ку?!, - дермиш.
Бемор врачга келиб шикоят қилибди:
— Доктор биласизми, сўнгги пайтларда ишхонамда фикримни жамлаб олишим қийин бўляпти.
— Касбингиз нима?
— Дурадгорман!
— Муаммо нимада ўзи?
— Қўлимга болтани олишим билан қўшниларим ёдимга тушади...
Бир йигит дўстига дебди:
— Юзингга нима қилди? Ҳамма ёғинг тирналган!
— Қизларни деб урушдим.
— Ким билан?
— Ким билан бўларди, хотиним билан-да!
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.