Бир куни бир тентак узун поезд рельсида ўтирган экан. Ёнига иккинчи тентак келиб:
— Нарироқ сурил, мен ҳам ўтирай, - дебди.
Афанди бир куни пулсиз қолиб қўлига икки қулоч арқонни олди-да, мардикор бозорга чиқди. У мардикорлар қаторида ўтирган эди бир киши келиб:
— Бир яшик ойна бор, кимки шуни уйимга элтиб берса, пул ўрнига учта ҳикматли гап айтаман, - деди.
Мардикорлар: «Қуруқ гап — қулоққа ёқмас» деб, индамай ўтираверишди.
Афанди яшик эгасининг шартига рози бўлди-да, яшикни кўтариб борар экан:
— Қани, ҳикматли гапларингизни айтинг, - деди.
— Биринчи гапим шуки: Агар биров сизга «тўқликдан очлик яхши» деса, асло ишонманг, - деди ойна эгаси.
— Ҳай-ҳай, бунча яхши, - деди Афанди,— қани, иккинчисини ҳам эшитайлик?,
— Агар биров сизга «отлиқ юришдан яёв юриш яхши» деса, асло ишонманг.
— Ҳай-ҳай, буниси ундан ҳам ўткир гап экан,— деди Афанди,— қани, учинчисини эшитайлик?
Ойна эгаси:
— Агар биров сизга «сендан кўра аҳмоқроқ мардикор бор» деса, асло ишонманг, - деган эди, Афанди яшикни кўтариб туриб ерга бир урди-да:
— Агар биров сизга «шу яшикнинг ичидаги ойналардан биронтаси бутун қолди» деса асло ишонманг! - деди.
— Ҳар қандай қийинчилик эртами, кечми тугайди. Ишонаверинг.
— Буни қаранг-а, тоза оптимист экансизми..
— Йўғ-е, мен қабристонда қоровул бўлиб ишлайман
Бир куни Афанди билан хотини ҳайвонот боғига боришибди. Хотини ҳайвонларга қараб йиғлаганини кўриб, унинг ёнига бориб меҳрибонлик билан сўрабди:
— Хотин нега йиғлаяпсан?
— Дадаси қаранг, шунча шуба бекорга ётибди-я.
Бир куни Афанди бозордан юк кўтариб келаётган экан, бир қўшниси уни кўриб:
— Э, қўшни мен ҳам бозорга кетаётган эдим, этмабсиз-де машинамда бирга бориб келардик, - дебди
Шунда Афанди:
— Ростанми? Яхши эттингиз, яна у бу нарсалар олишим керак эди, ҳозир чиқаман. Қўшни бор бўлинг, - деса Ҳалиги қўшни ичида:
— Қўқон маъзиратни ҳам билмайди бу галварс. Сен етмай турувдинг, - дермиш
...Статусимга: "Меҳмонда яхши, лекин ўз уйингда... яланғоч ҳам юрса бўлади"...Статусимга жавобан бир шилқим комментарий қолдирди:
— "Менинг уйим, сенинг уйинг"
— Дада, молиявий даҳо ким?
— Хотини сарфлагандан кўпроқ пул ишлаб топадиган одам.
— Сиз жудаям жозибалисиз.
— Афсус, сиз ҳақингизда бундай дея олмайман.
— Унда менга ўхшаб алданг.
Икки таниш автобус бекатида учрашиб қолишибди.
— Ў, сени анчадан бери кўрмагандим! Уйландингни?
— Йўқ.
— Ие, нимани кутаяпсан?
— Автобусни.
Донишмандга савол беришибди:
— Нега, кўпинча аёлларнинг боши оғрийди?
Донишманд жавоб берибди:
— Кучсиз эркакларнинг аёлларини боши оғрийди, кучли эркакларнинг аёлини боши айланади!
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.