Талаба автобус орқасидан югуриб кетмоқда. Буни кўрган бир киши:
— Нега автобус орқасидан югуриб кетяпсан?
Талаба:
— 1000 сўм эконом қилиш учун.
Киши:
— Ундан кўра таксини орқасидан югур 4000 эконом қиласан.
Ота-оналар мажлисида мактаб директори:
— Ҳурматли ота-оналар! Сизлардан илтимос, қизларингизни “Ўқишга кира олмасанг, эрга бериб юбораман” деб қўрқитманглар! Билган саволларига ҳам нотўғри жавоб беришмоқда.
— Ойижон, бугун мактабда “Ким бўлсам экан?” мавзусида иншо ёздик. — Жуда яхши! Сен ким бўламан деб ёздинг? — Мен келин бўлмоқчиман деб ёздим.
Ўғли компьютер олдидан ҳеч кетмаётганини кўрган онаси ошхонада туриб унга дебди:
— Келақол ўғлим, овқат тайёр!
— Ҳозир ойижон, ҳозир.
Онаси яна унга:
— Келақол энди, овқатинг совиб қолади...
Ўғли ўрнидан туриб ошхонага кириб борса, онаси тезгина югуриб бориб, компьютер олдига ўтирибди-ю, хурсанд бўлиб ўзига-ўзи:
— Яна алданди, лақма! – дермиш.
Яхши кўрган қизим билан дўконга кириб нарса харид қилдим-да ўзимни кўрсатиб қўймоқчи бўлиб, сотувчига:
— Қайтими керак эмас! - десам, сотувчи:
— Пулингиз кам чиқди, тўхтанг! – деб қолса бўладими…!
Азобда ўтади сенсиз кунларим,
Тунлари бедорман сенда ўйларим.
Ҳаёлим, ҳаётим сиздадир доим,
Қачон кўпаясан мени пулларим!
Янги бойлардан бири автомобиль дўконига кирибди.
Сотувчи:
— Келинг, хизмат? Сизга қандай автомобиль керак?
— Энг зўр автомобиль харид қилмоқчиман.
— Мана Форд Фокус русумидаги янги модель, -деб мақтаб кетибди сотувчи.
— Нимаси Фокус экан буни?!
— Ўтиринг марҳамат, кўрсатаман.
Сотувчи рулга ўтириб, автомобилни жуда катта тезликда ҳайдабди.
— Ҳой тўхтат, ахир дарахт турибди рўпарада, -деб бақирибди янги бой.
— Ҳавотир олманг, кўзингизни юминг, ҳозир фокус кўрасиз, -дебди-да, бой кўзини юмгач, дарахтни ёнидан айланиб ўтибди.
— Янги бой хайратланиб, автомобилни сотиб олибди.
Уйга келгач, барчага фокус кўрсатмоқчи бўлиб, автомобилга ўтиришларини айтибди.
— Энди ҳамма кўзларини юмсин, биз ҳозир мана шу дарахт орасидан ўтиб кетамиз, бу фокус, -дебди.
Янги бой автомобилни чунонам тез ҳайдабди-ки, улар улкан дарахтга бориб зарб билан урилибди. Пачоқланган автомобиль ичидан янги бойнинг зўрға овози эшитилибди:
— Минг лаънат, қайси биринг кўзингни юммагандинг?!
Бир куни афанди янги лаган сотиб олиб, уйига кетаётиб йўлда ўйлаб қолибди: “Ҳозир бу лаганни уйга олиб борсам, болаларим ерга тушириб синдиришади. Кейин уни тузатишга яна олиб келаман” дебди-да, лаганни шартта ерга ташлаб, синдириб, кулолга олиб бориб елимлатиб, кейин уйига олиб кетган экан.
2 та севишганлар суҳбати.
— Жон сигарет чекасиз-а?
— Ҳа, кент 8.
— 1 кунда қанча чекасиз?
— 1 кунда 1 пачка. Нима эди?
— Неча ёшингизда бошлагансиз?
— 15 ёшимдан, нимага сўравоссан ўзи?
— Агар сигарет чекмаганизда ҳозир Malibu да юрган бўлардиз.
— Сан ўзинг чекасанми?
— Йўғе, жоооон нимала дивос?!!!
— Унда қани Malibu?
Ярим тунда хилват кўчадан кетаётган спортчи йигитни олдидан 2 та безори чиқиб, “Куртка билан соатни еч!” дейишибди. Спортчи йигит безориларни биридан курткаси, иккинчисидан соатини ечиб олибди.
9 10 11 12 13 ... 507