— Болажонлар, ким ўзини аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйласа ўрнидан турсин! – дебди. Синфда анча вақт жимликдан сўнг бир бола ўрнидан турганмиш.
Ўқитувчи:
— Ҳўш, сен ўзингни аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйлайсанми? – деса, бола:
— Йўқ устоз! Бир ўзингиз турганингизга ҳижолат бўлдим. Сизга далда бериш учун турдим! – дермиш.
Бир куни афанди янги лаган сотиб олиб, уйига кетаётиб йўлда ўйлаб қолибди: “Ҳозир бу лаганни уйга олиб борсам, болаларим ерга тушириб синдиришади. Кейин уни тузатишга яна олиб келаман” дебди-да, лаганни шартта ерга ташлаб, синдириб, кулолга олиб бориб елимлатиб, кейин уйига олиб кетган экан.
2 та севишганлар суҳбати.
— Жон сигарет чекасиз-а?
— Ҳа, кент 8.
— 1 кунда қанча чекасиз?
— 1 кунда 1 пачка. Нима эди?
— Неча ёшингизда бошлагансиз?
— 15 ёшимдан, нимага сўравоссан ўзи?
— Агар сигарет чекмаганизда ҳозир Malibu да юрган бўлардиз.
— Сан ўзинг чекасанми?
— Йўғе, жоооон нимала дивос?!!!
— Унда қани Malibu?
Битта жинни қўлига болта олиб шифокорни қувиб кетибди. Кейин жиннихонани охирги қаватига етганларида умуман қочадиган жой қолмабди.
Шифокор қўрқиб кетиб, "Энди мени ўлдиради" деб ўйлаб турганида, жинни болтани шифокорга бериб "Энди сен мени қув", дермиш.
Чекка қишлоқлардан бирида яшайдиган 2та қиз Тошкентга келиб, айланиб юришиб, ўзлари тенги қизларни сигарет чекаётганини кўришибди. Шунда қизлардан бири:
— Қара Гули, шаҳарлик қизлар бемалол сигарет чекиб юришибди. Кел, биз ҳам сигарет чекамиз! — деса.
Униси:
— Қўйгин, Шарапат, биз ўзгармайлик, — деса.
Дугонаси:
— Тўғри айтасан Гули, қани носдан ол, — дермиш.
— Сен ўтириб чиққанмисан? — Ҳа, 11 йил. — Қаерда? — Мактабда.
Она бўйига етган қизини чақириб:
— Қизим мана яқинда турмушга чиқасан, кел эр-хотин орасидаги алоқаларни сўзлашиб олайлик, - дебди.
Қиз онасига қараб:
— Нималар ҳақида билмоқчисиз? - дебди.
Поезда бир купеда эркак ва аёл кетишяпти. Аёл тинмай қўшиқ айтяпти. Эркакнинг асаби ўйнаб:
— Бўлди қилинг қўшиқ айтишни.
Аёл:
— Мен қўшиқчиман. Тошкентга кўрик-танловга кетяпман. Тайёргарлик қилишим керак.
Эркак шартта кийимларини ечишни бошлабди.
Аёл:
— Бу нима қилганингиз? Уялмайсизми?
Эркак:
— Мен эркак кишиман. Тошкентга хотинимни олдига кетаяпман. Тайёргарлик кўришим керак.
Паркда иккита севишган қучоқлашиб туришса, милиция ходими келиб:
— Жамоат жойида қучоқлашиб турганларинг учун силага штраф соламан. Йигитга 10минг, қизга 50минг, - дебди. Шунда йигит:
— Вой ака, ман эркак бўла туриб 10минг, бу қиз бўла туриб 50 тўлайдими?
— Ука ман сани бу ерда биринчи кўришим. Қизни эса бешинчи кўришим, - дермиш
Ўқитувчи Валижондан сўрабди: — Валижон, нега иншода "Катта бўлсам, боғча опа бўламан. Мен 4 та фарзандни онаси бўламан" деб ёздинг? Валижон дебди: — Гулмирани дафтаридан кўчирган эдим, устоз...
10 11 12 13 14 ... 507