Кафеда Америкалик, Турк, Туркман ва Ўзбек ўтирган экан.
Америкалик "мен қадаҳимни америка долларининг янада обрўли бўлиши учун кўтараман" дебди.
Турк "мен ушбу қадаҳни туркнинг гўзал раққосалари учун кўтараман" дебди.
Туркман "мен эса дунё бўйича етакчиликни бермай келаётган гиламларимиз учун кўтараман" дебди.
Улар мағрур туриб ўзбекка қарашди. "Сен ниманг учун кўтарасан қадаҳни?" деди улардан бири.
Ўзбек "мен қадаҳимни туркманнинг гиламини устида туркнинг қизларини ўйнатиб, устидан америкаликнинг долларини сочадиган мард ва бой ўзбекларимизнинг кўпайиши учун ичаман" деган экан.
Шаҳар ташқарисида 100 км соат тезликда шошиб кетаётган ҳайдовчининг кўзи йўл четидаги "Оқ йўл! - 50" деган ёзувга тушибди. Радар бор экан-да, деб ўйлаган ҳайдовчи ва дарҳол тезликни 50 км соатга туширибди. Ярим соат юрибди. Йўл четида яна "Оқ йўл! - 20" деган ёзув чиқибди. Аниқ ЙПҲ ходимлари турган бўлса керак, - дебди ўзига-ўзи ва 20 км соат тезликда юра бошлабди. Яна ярим соат шу паст тезликда ҳайдаб кетаверибди. Бир вақт "Оқ йўл! - 5" деган ёзув кўрибди. Аниқ рейд бўлаётгандир, - деб 5 км тезликда ҳайдабди бечора. Юриб-юриб қараса, 5 км дан кейин олдидан "Оқ йўл!" деган кафе чиқибди.