Мени укам пул топишни йўлини катталардан яхшироқ билади. Мактабда олган ҳар бир "5" баҳосига адам 10 минг сўмдан берадилар. Ўша 10 минг сўмдан 5 мингини устозига берса, устози яна "5" баҳо қўйиб беради. Қарабсизки, укамга ўз-ўзидан пул келиб тураверади-да!
Баъзида шундай онлар бўладики, ҳаётингда катта ўзгаришлар қилгинг келади. Ва..., янгича шижоат билан профилингдаги расмни ўзгартирасан. Энди сен ўзгарганлигинг ҳақида билиб қўйишсин!
Иккита пиёниста ичиб олиб, кетаётса олдидан кўзгу чиқиб қолибди. Кўзгуда ўзини аксини кўриб бири иккинчисига, “Дўстим шу кетишда ичаверсак, 10 йилдан кейин кўринишимиз шу аҳволда келиб қолади-ёв”, - дермиш.