Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
— Ойижон, сиз сериалларга қизиқанмисиз?
— Қизим Гваделупа, менга бўлар-бўлмас саволларни беравермасдан. Жадини кийинтириб, уканг Жумонгни ўйнатиб тур. Бир пастдан сўнг синглинг Латифани олиб кегани боғчага борамиз.
138
Бокс. Жангнинг 2-раундидан сўнг боксчи ҳансираб тренеридан сўраяпти.
— Нима деб ўйлайсиз, юта оламанми?
— Албатта ютасан! Агар қўлларингни шундай ҳилпиратаверсанг, охир оқибат қаттиқ шамоллаб ётиб қоласан!
14
Энг ақлли қушлар ёзни ҳам иссиқ ўлкаларда ўтказадилар.
153
«Отелло» спектакли тамом бўлгандан кейин Афандинииг хотини жуда таъсирланиб:
— Автори саҳнага чиқсин!—деб қичқирди. Шунда Афанди унинг тирсагидан тортиб:
— Ўтир жойингга, автори ўтган йили ўлган,— деди.
118
— Ойижон, овқатимни ҳаммасини еб бўлдим!
— Шунинг учун ҳам биздан алоҳида яшагин деяпмиз-да ўғлим!
18
Маҳалланинг балоҳўри Афандини чақириб:
— Уйингизга ош буюринг, казо-казолар келишган, кириб чиқамиз,— деди.
Афанди хўп деб уйига кириб кетди. Балоҳўр айтган вақтида казо-казолар билан келди, супага ўтирилгач:
— Қани, Афанди, қўлга сув олинг,— деди. Афанди унинг қўлига сув қўя ётиб:
— Ҳали қозон осганимиз йўқ — деди.
— Нега?— деди балоҳўр.
— Ҳамма нарса тайёру кичкина бир нарсага қараб қолдик.
— Нима экан?
Афанди унинг қулоғига аста деди:
— Пул!
161
Эй дўстим қара, қизлар келяпти.
Вой, Ўғилой-ой-ой,
Муаттар-ар-ар-ар,
Шохсанам, э-э-э бўлмас экан...
Э, бўлмасакан!
16
Кечки базмларнинг бирида бир эркак ноз-карашма қилаётган аёлга дебди:
Кечирасиз хоним, мен уйланганман!
Аёл бўлса унга жавобан:
—Вой худойим-ей, мен бўлса касал экансизми деб ўйлабман...
202
Бир болакай туғилган кунига масҳарабоз келишини жуда хоҳларкан. Бувиси бу йили албатта масҳарабоз чақиришга ваъда берибди. Туғилган куни ҳам етиб келибди. Лекин масҳарабоз йўқ эмиш. Бувиси нима қилишини билмасдан турса, эшик қўнғироғи чалинибди. Очиб қараса, иккита дайди тентаклар турганмиш.
— Уйингизда бизбоп иш йўқ-ми? Бироз пул ишлаб олмоқчи эдик, - дейишибди. Аёл уларга боғдаги ишларни қилишни буюрибди.
Набираси эса масҳарабозни ҳанузгача кутиб ўтираркан. Аёл бир пайт қараса, бояги дайдиларнинг бири гоҳ дарахтга чиқиб сакрар, гоҳ у ёқдан, бу ёққа югурар, баъзан ҳар хил кулгили ҳаракатлар қиларкан. Аёл масҳарабоз топилганидан хурсанд бўлиб кетибди. Сакраб юрган кишини ёнидаги шеригини секин чақириб:
— Кечирасиз. Анави дўстингиз бир соатга масҳарабоз бўлиб турмайдими? Яхши ҳақ тўлайман!, - дебди.
Ҳалиги одам дўстига қараб:
— Ҳой, мўмайгина пулга иккинчи бармоғингни ҳам баҳридан ўтасанми?, - дермиш.
157
Ақлли эркак хотини олдида ҳамкасб аёлларга тез-тез қўнғироқ қилиб иш юзасидан гаплашиб туради.
Бу эса хотинини эрига бўлган ишончини оширди ва "яширин" қўнғироқларга имконият яратиб беришга хизмат қилади.
56