Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Чақалоқ туғилганидан гапиришни бошлади.
Биринчи сўзи ҳола экан, холаси вафот этибди.
Кейин тоға деган экан, тоғаси ҳам ўлиб қолибди.
Кейин дада деган экан қўшниси ўлиб қолибди.
Ота ўғил чет эл сафарида харобалар орасига экскурсияга чиқишди. Шу пайт ўғил отасига:
— Дада, нима бу ерда ойим машина ҳайдашни ўрганганмила? - дермиш.
Тушликдан сўнг эр хотинига деди:
— Хотин, қара, меҳмонлар яна ликопларингни ўғирлаб кетишибди…
— Қайсиларини?
— Ҳалиги «Еттинчи осмон» ресторани, деб ёзилганлари бор эди-ку…
Бир одам кўчада 100 долларлик пулни қалбаки эмаслигини текшириш учун қуёшга тутиб томоша қилиб турса ёнига бир ГАИ ходими келиб:
— Машинада эмасмисиз?
— Йўқ!
— Афсус!