Габроволикка битта шиша зарур бўлиб қолди. У битта шишани топди, лекин унда озгина йод қолган экан. Йодни тўкиб ташлаш унга увол кўринди ва у бармоғини шартта кесди-да, унга бор йодни қуйди ва шундан кейингина шишадан фойдаланди.
Бир эркак янги йил кириб келаётганда “Хотиним камроқ гапирадиган, қайнонам бизникига меҳмонга келмайдиган бўлиб қолсин” деб ният қилибди. Шундан буён уни хотини эрига индамасдан онасини кўргани уйига бориб-келадиган бўлиб қолган экан.