Кунларнинг бирида Путин покемонларни овлаш учун чиқмоқчи бўлибди. Шу куни Россия йўллари шунақанги тез таъмирланибдики, ҳали бунақаси давлат тарихида бўлмаган экан.
Бир одамнинг тўтиси бор экан. Уйга ким келса, - бир тепай, бир тепай, - деб гапиравераркан. Уй эгаси дўстларини меҳмонга чақирмоқчи бўлиб, тўти турган қафас юзини мато билан ёпиб қўйибди. Бир неча кундан кейин тўти эсига тушиб қолиб, матони очса тўти:
— Тепкимни соғиниб қолдингми?, - дебди.
Афанди эшак ўғирлатганини эшитиб, узоқ-яқиндан ошна-оғайнилари келиб кўнгил сўрашди. Уларга ош-сув қилиш учун Афандининг эшак нархидан ўн ҳисса ортиқроқ пули кетди. Бу ҳам етмаганидек, бир эзма ошнаси келиб Афандига ҳар турли саволлар бера бошлади.
— Афанди, эшагингизни бир киши ўғирладими, кўпчиликми, эшакни миниб кетдими, етаклаб кетдими? Эшак остонадан ўнг оёғи билан чиқдими, чап оёғи билан чиқдими?
Афанди унга жавоб берди:
— Янаги сафар эшак ўғирлатадиган бўлсам, сизни айтиб келаман, ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўрасиз.
Подшо вазири билан бирга овдан қаттиқ ташна бўлиб қайтди. Йўлда Афандининг уйига дуч келди-да, уни чақириб:
— Қатиғингиз бўлса, муздай айрон қилиб берсангиз, жуда чанқаб келяпмиз,— деди.
— Бир томчи ҳам қатиғимиз йўқ,— деди Афанди.
Подшо ғижиниб йўлга тушди. Орадан сал вақт ўтгач Афанди моғорлаб кетган эски хурмачани кўтариб томга чиқиб:
— Қайтинглар, қайтинглар!— деб бақирди.
Подшо билан вазир шошиб-пишиб қайтишди. Афанди бояги хурмачани кўрсатиб деди:
— Афсуски, қатиқ йўқ эди. Агар бўлганида шу хурмачани олиб чиқиб берар эдим.
Уй бекаси кундалигидан:
Бир пайт кўчадан бир одамча кириб келди, ҳаммаёғи лой. “Сизни ўғлингизман”, деб айтди. Ювиб тозалаганимдан сўнг маълум бўлади энди. Лекин овози ўғлимникига жуда ўхшайди...