Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бир бола адаси билан йўлда кетаётса, узоқдан қизлар кўринибди.
Адаси:
— Ўғлим, қизларни кўрдингми? Уларни ёнида мени “ака” деб чақиргин, - дебди.
Болакай:
— Ҳавотир олманг ада. Ойимни ҳам кўчада “опа” деб чақиришга ўрганиб қолганман, - дермиш.
111
Илму толиб пиру комилдан сўрабдур:
— Айтингчи устоз, нечун сессия йилига икки маротаба бўлур?
Пиру комил жавоб берибдир:
— Агар сессия йилда уч маротаба бўлса, у талабага оғирлик қиладир. Агар сессия йилда бир маротаба бўлса, бу домуллага оғирлик қилган бўларди.
126
Бир киши яқин дўстидан сўрабди:
— Менга юз минг бериб тура оласанми?
— Нимага?
— Эсдаликка!
209
Бойнинг ўғли имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Ўтиринг, беш!
Ўртаҳол оиланинг фарзанди имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Нечта одам ҳалок бўлган?
— Бир миллион уч юз мингга яқин.
— Ўтиринг, беш!
Камбағал оиланинг фарзанди имтиҳонда:
— Биринчи жаҳон уруши қачон бўлган?
— 1914-1918 йилларда.
— Нечта одам ҳалок бўлган?
— Бир миллион уч юз мингга яқин.
— Ўлганларнинг фамилиясини сана!
190
Отаси ўғлига:
— Бу йил ҳам ўқишга кира олмасанг, отам дема мени! Сени танимайман!
Имтиҳонлар тугагач, адаси ўғлидан сўрабди:
— Ҳўш ўғлим, имтиҳонлар қандай ўтди?
Ўғли эса:
— Кечирасиз, сизни танимайроқ турибман, кимсиз?
208
Иккита жинни касалхонадан қочиб кетибди. Врачлар, милиция ходимлари уларни қидириб топа олишмабди. Кечки пайт иккала жинни, қайтиб келибди. Шериклари уларга:
— Нега қайтдиларинг? Силарни роса қидириб, топа олишмади-ку, - деса.
Икки жинни:
— Бугун биз репетиция қилдик, энди эртага қочамиз, - дермиш.
253
Чарчаган от чўчқага дардини айтибди:
— Хўжайин нуқул эрталабдан кечгача омочда ер ҳайдатиб, ҳамма ишларни қилдиради. Қорнимни тўйдирмасдан олиб кириб ташлайди.
Чўчқа:
— Хўжайинни устидан "Ҳайвонларни ҳимоя килиш жамияти"га шикоятнома ёз!, - дебди.
Шунда от:
— Эй, йўқ, бу тўғри келмайди. Агар хўжайиним ёзиш ва ўқишни билишимни пайқаб қолса, кечаси билан болаларини дарсини қилдиради, - дермиш.
157
— Ўғлим, бугун боғчада ким билан ўйнадинг?
— Фақат ўғил болалар билан ўйнаб тураман ҳозирча.
— Нимага?
— 8 март ўтиб олсин!
122
Мактабда ўқитувчи болаларга:
— Айтингларчи, бизга ой яқинми Америками?
— Ой яқин!
— Қанақасига ахир болалар?!
— Ой бизга кўриниб туради. Америка эса умуман кўринмайди, узоқда!
102
Хитой вокзалида йигит билан қиз учрашиб қолибди.
Йигит:
— Чан-чун михааа, - деса, қиз:
— Мианкшинука, - дебди.
— Куа мианкшинука, - дебди яна йигит.
Ҳудди бир нарсани тушунаётгандек, давомини ўқиётганингизни қаранг!
128