Бир шилқим ошнаси билан кетаётиб, отда сайр қилиб юрган бир гўзални учратиб қолди ва дўстига деди:
— Оҳ, шу гўзалнинг оти бўлиб қолсам ҳам майли эди!
— Сўраб кўрчи, балки эшакда сайр қилишга ҳам рози бўлар, таклиф қилди шериги.
Ўқитувчи:
— Валижон, Ватан бу нима?
Вали:
— Ватан - бу ўрмонлар, далалар, боғлар....
Ўқитувчи:
— Йўқ сен адашдинг! Ватан - бу сенинг онанг. Қани энди, Анваржон, сен айт-чи, Ватан нима экан?
Анвар:
— Ватан Валининг онаси экан.
Ўқитувчи:
— Йўқ, сен ҳам адашдинг! Ватан сенинг ҳам онанг. Тушундингми?
Анвар:
— Ҳа, тушундим.
Ўқитувчи:
— Нимани тушундинг?
Анвар:
— Мен Вали билан ака-ука эканлигимни тушундим.
Бир куни ӯрмондан шер келиб шаҳардаги дарахт устига чиқиб олибди. Буни кӯрган бир одам керакли жойга мурожат қилибди. Тезда бир киши ити билан етиб келибди ва ҳалиги одамга дебди. Мен дарахтга чиқиб шерни пастга тушираман ва ит бориб уни ғажиб ташлайди деб ҳалиги одам қӯлига милтиқ берибди. Шунда у одам ҳайрон қолиб сурабди. Кечирасиз агар ит шерни ғажиб ташласа милтиқни нима кераги бор деса Ҳалиги одам: Агар мен тушиб кетсам ит отиб ташлайсиз.