Эр ва хотиннинг ажрашиб кетишига фақат эр сабабчи эмас! Унутманг, қарс икки қўлдан чиқади. Қайнона-чи, у ҳам айбдор!
Агар долларинг бўлса, қариндошинг ёки танишингга сота кўрма!
Тез орада курс ўзгариши биланоқ, сўкиш тагида қолиб кетасан.
Хотиним санаториядан қайтиб келгач, электр ҳисоблагичга қараб, неча кун уйда тунамаганимни аниқ айтиб берди.
— Дугонажон, ҳали-ям турмушга чиқмадингми?
— Йўқ. Ўзимни энг яхши йигитга асраб юрибман!
— Узоқ асраб юраверма! Яроқлилик муддати ўтиб кетмасин тағин!
Она қизидан сўрабди:
— Қизим, кечқурун хонангдан гумбурлаган товуш келди. Нима эди у?
— Кийимларим полга тушиб кетди.
— Кийимларинг шундай овоз чиқардими?
— Мен уни ичида эдим-да!
Ўғил:
— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотиннинг кўз-ёши чўнтакка!
Қизи мактабдан келиб дадасига дебди:
— Биз бугун 2х2ни ўргандик.
Дадаси:
— Хўш нечи бўлар экан?
— Тўрт бўлади.
Дадаси қизига тўртта конфет берса, қизи дермиш:
— Вой, билганимда 20 дердим...
Дунёдаги 95 фоиз қизлар бир хил турдаги йигитни орзу қилишади:
Ичмайдиган, чекмайдиган, олийжаноб, ҳаддан зиёд тартибли, жуда келишган, бадавлат, қувноқ, фаросатли, ақилли, ...
Лекин шунча ижобий хислатлари бўла туриб, ҳанузгача бўйдоқ юрган йигитни ҳеч ким кўрмаган...!
Бир қиз врач ёнига келиб:
— Доктор, гўзаллик ҳам бир дард эмиш. Шу ростми?
Врач:
— Хотиржам бўлаверинг. Сиз соппа-соғсиз!
Бир одам иккинчисига дебди:
— Сен менга кимлигингни айтсанг, сенинг дўстинг ким эканини айтиб бераман.
Иккичиси:
— Мен миллионерман, - дебди.
Биринчиси:
— Сенинг дўстинг менман! - дермиш.
164 165 166 167 168 ... 507