Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Хотин эридан сўрабди:
— Адаси, мен сизга қайси чиройли, ёқимтой жониворни эслатаман? - дебди нозланиб.
Эри хотинига тикилиб туриб:
— Яхши эслатдинг! Бир пиёла сут олиб келгин... – деган экан.
27
Бир йигит Гули исмли қизга уйланибди. Янги куёв болани ёнига дўстлари келиб:
— Қалесан ўртоқ? Кимга уйландинг? - деб сўрашибди.
Куёв бола:
— Гулига - деса, дўстлари:
— Вой,ўша енгилтак Гулига-я? У яхши қиз эмас, жуда ҳулқи бузуқ қиз-ку! - дейишибди.
Куёв индамай кетибди. Бир пайт дўконга кирибди. Сотувчи:
— Ие, куёв бола келсинлар... Нима хизмат? Ҳа айтганча, кимга уйландингиз?
— Нариги маҳалладаги Гулига...
— Вой, чатоқ иш бўлибди-ку... У қиз яхши қиз эмас, енгилтак-ку?!
Куёв бола жуда хафа бўлиб ўтирса, бошқа шаҳарда яшовчи таниши келиб қолибди. У ҳам кимга уйланганини сўрабди. Куёв ҳар доимгидек, ёмон гап-сўзларни эшитибди.
Боши оғриб кетган йигит дорихонага кирибди. Дорихонадагилар ҳам:
— Куёв бола, муборак бўлсан! Ким экан у қиз? - деб сўрашса, куёвни жаҳли чиқиб кетиб:
— Бир кўчада қолган, расво, енгилтак, фоҳишага уйландим!!! - деб дод сола бошлабди. Шунда дорихонадагилар бир-бирига қараб:
— Оббо, қўшни маҳалладаги Гулига уйланган шекилли? - дермиш.
32
Кунларнинг бирида фермернинг оти касал бўлиб қолибди. Ҳар қанча даволаса ҳам тузалмабди. Ветеринар врач олиб келиб кўрсатса, врач отхонадан ташқарига дебди:
— Ҳозир битта дори ичираман, эртага оёққа турса-турди. Турмаса, сўйиб юборинг!
Бу гапни ҳовлида юрган хўроз эшитиб қолибди. Отхонага кириб, бор гапни отга айтиб берибди.
Эртаси куни эгаси кирса, от зўрға оёққа турибди. Отнинг эгаси чўнтагидан телефонини олиб:
— Алло, доктор. Отим тузалди. Келсангиз, суюнчисига хўрозимни сўйиб, бир мазза қилиб ўтирардик, - дермиш.
22
Бир куни ўзбек, рус, қозоқ йигитлар йиғилишибди. Уччаласи ким ўзи ёқтирган нарсани олиб келишга келишишибди! Ҳар тарафга тарқаб кетган йигитлар, бироздан кейин қайта бошлабди.
Ўзбек ёқтирган дўпписини, рус эса бувиси тўқиб берган пайпоғини кўтариб келибди. Қозоқ эса кеч қолаётган экан.
Ўзбек билан рус ким нима олиб келса ҳам, уни совға қилиб юборишга келишиб олишибди. Шу пайт рус кулаётган экан, ўзбек:
— Ҳа, нима бўлди? - деса,
— Қара, қозоқ хотинини олиб келяпти, - дермиш.
26
Эр ва хотиннинг ажрашиб кетишига фақат эр сабабчи эмас! Унутманг, қарс икки қўлдан чиқади. Қайнона-чи, у ҳам айбдор!
32
Хотиним санаториядан қайтиб келгач, электр ҳисоблагичга қараб, неча кун уйда тунамаганимни аниқ айтиб берди.
26
— Дугонажон, ҳали-ям турмушга чиқмадингми?
— Йўқ. Ўзимни энг яхши йигитга асраб юрибман!
— Узоқ асраб юраверма! Яроқлилик муддати ўтиб кетмасин тағин!
25
Она қизидан сўрабди:
— Қизим, кечқурун хонангдан гумбурлаган товуш келди. Нима эди у?
— Кийимларим полга тушиб кетди.
— Кийимларинг шундай овоз чиқардими?
— Мен уни ичида эдим-да!
21
Ўғил:
— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотиннинг кўз-ёши чўнтакка!
23
Қизи мактабдан келиб дадасига дебди:
— Биз бугун 2х2ни ўргандик.
Дадаси:
— Хўш нечи бўлар экан?
— Тўрт бўлади.
Дадаси қизига тўртта конфет берса, қизи дермиш:
— Вой, билганимда 20 дердим...
23