Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Уч ботирни отаси, болаларини уйламоқчи бўлиб:
— Боринглар, ўзларинга қайлиқ топинглар, - дебди
Уч ўғлон йўлга чиқибди ва каттаси бир қизни кўриб:
— Сизлар кетаверинглар, мен шу ердан қайтаман, - дебди
Иккинчи ўғлон йўлга тушибди. Иккинчи ўғил ҳам бир қизни кўриб, у ҳам:
— Сен кетавер мен ҳам, шу билан қайтаман, - дебди
Кичик ботир йўлида давом этибди, жуда кўп қизларни кўрибди. Ҳар қиз чиққанда:
— Сендан зўри чиқади, - дермиш.
Тоқати тоқ бўлган оти, бир қизни кўриб:
— Сен кетавер, мен ҳам шу ердан қайтаман, - деб гапириб юборибди.
131
Бир одам такси тўхтатиб шоферга:
— Пах, Пах, Пах - дебти.
Шофер:
— Оббо, кап-катта ман тенги одам уялмай ёшликдаги ўйинни ўйнаб юрибсизми?!
Клиентни озгина хафа бўлганини кўриб:
— Бўпти майли кўнглиз қомасин, А- А- А ана ўлдим бўлдими? Қаеққа борамиз?
— Пах, Пааах, ППахтакор Ммим-Метрога.
118
Бир бола денгиз бўйида юрса қирғоққа олтин балиқ чиқиб қолибди. Йигит шошилиб балиқни қўлига олиб тилагини айтаман деб турса балиқ тилга кирибди.
— Ҳа, тилак сўрамоқчимисан - деса
Йигит:
— Ҳа деса,
Балиқ:
— Бефойда ман олтин балиқмасман, сариқ касал бўлиб қоганман - дебди.
106
Темир йўл кесишмасида авария содир бўлибди. Поезд Каптивани туртиб кетибди.
ГАИ ходими келиб Каптива эгасига авария қандай содир бўлди, - деса
Каптива эгаси:
— Поезд қизилга тўхтамади!, - дермиш.
138
Бир кампир магазинга кириб, сотувчи қиздан сўрабди:
— Қизим, сизларда музлатилган товуқ борми?
Қиз музлатгичга караса, битта товуқ бор экан:
— Ҳа, бор. Сизга нечта керак?
— Биттасини тортгинчи?
— Мана, 1.5 кило...
— Оғирроғидан борми?, - дебди кампир.
Қиз бояги товуқни билдирмай айлантирибди-ю, яна тортибди:
— Буниси 2 кило. Бўладими?
— Бўлади қизим. Иккаласиниям ўраб бер. Невараларимга бир табака қиб берай!
141
Бир шофёр машинасида ҳар куни кира қиларкан.Уйига ярим кечаси келиб, эрта тонгда чиқиб кетаркан. Табиийки бу хотинига ёқмасди.
Бир куни хотини:
— Ҳой адаси ҳар куни келасиз, уҳлайсиз саҳарда яна кетасиз. Сизга текканимдан бери роҳат нималигини билмайман, мен ахир аёлманку, менга бир оғиз ширин гапиз ҳам йўқ, - дебди.
Эри:
— Майли хотин газга сув қуй, исиганда мени уйғотарсан, - дебди.
Хотини хурсанд бўлиб:
— Ҳўп бўлади арслоним, - дебди.
Сув иситиб келиб:
— Туринг полвоним, сув исиди келақолинг ўзимга, - деса
Эри эснаб, кўзини ишқалаб:
— Ҳа яхши, сувни машина радиаторига қуйиб қуй.
127
Пошшонинг ҳовлиқма вазири бор эди. Бир куни у мақтана бошлади:
— Дунёда мен ўқиб ўрганмаган илм-ҳунар, мен ечолмайдиган масала йўқ!
Бу гаплардан аччиғланган Афанди сўради:
— Шундай донишманд экансиз, бир савол берай, жавоб беринг?
— Марҳамат.
Афанди чўзиб ҳуштак чалди-да:
— Шунга тўртта тугма қадаб беринг,—деди.
187
Қиз йигитига эркаланиб, аста шивирлаган овозда:
— Жоон, агар мани яна бир марта ўпсангиз, ман бир умр сизники бўламан, - деса.
Йигит секин ўзини қиздан обқочиб:
— Огоҳлантирганинг яхши бўлди, - дермиш.
113
— Олтин очиқ ҳавода қолса нима бўлади?
— Йўқолади, албатта...
111
Бир ўртахол оила ресторанга овқатлангани киришибди. Овқатланиб бўлишгач хотини официантга:
— Мана бу ошиб қолган овқатларни итимга олиб олсам майлими, - деса
5 ёшли ўғли:
— Урааа, энди ит боқарканмиз, - дермиш.
116