Афанди ҳар доим Бойваччани мот қилар экан. Мот бўлишдан зериккан бой хотинидан маслахат сўрабди.
Хотини:
— Ҳамма казо-казоларни самоворда ош қилиб чақиринг. Афандини 10дақиқа кечроққа айтасиз. Афанди келганида ҳаммани олдида:
— "Афанди турсигими ювиб қўйдизми?" - десангиз мот бўлади.
Бой хотини айтганидек қилибди. Ҳамма ўтирган вақтда Афанди кириб келишига, Бой туриб:
— Афанди турсигимми ювиб қўйдингизми? — деса
Афанди:
— Ия, яна сийиб қўйдингизми? — дермиш.
— Дада, сиз қоронғида ҳам ёза оласизми?
— Ўйлайманки, ёза оламан.
— Ундай бўлса, чироқни ўчириб, кундалигимга қўл қўйиб беринг...
Ишёқмас, текинтамок, дангаса одамлар учун 8 қоида:
1 — Ётадиган кроватингни ўзингни севганингдек сев.
2 — Кимдир дам олаётганини кўрсанг, албатта, ёрдамга ошиқ.
3 — Иш - мукаддас нарса, унга тега кўрма!
4 — Қайсидир ишни эртага қолдириш мумкин бўлса, уни асло бугун бажарма!
5 — Ишлаганлар соғлом бўлади, дейишади, демак, беморларга иш қолдириш керак, улар соғайишсин.
6 — Тўсатдан ишлагинг келиб қолса, шошилма. Чуқур нафас ол, ўтиб кетади.
7 — Асло унутма, иш барибир тугамайди!!!
8 — Агар кўп ишлаш билан миллионер бўлиш мумкин бўлганда эди, унда ҳамма ишчилар бойиб кетган бўлар эди.
— Йигит,— деди Афанди қўлида ишлайдиган ходимлардан бирига,— устингдан шикоят тушди, сени кўп хотинликда айблашибди.
— Туҳмат, ким ёзибди? — кўзини олайтирди ходим.
— Хотининг.
— Қайси бири? — деб юборганини билмай қолди ходим.
— Ойи, мен кўчани айланиб келаман.
— Ким билан? Қаерга борасан? Қачон келасан?
— Дада, мен кўчани айланиб келаман.
— Яхши.
Қайнона куёвини синамоқчи бўлиб ёнига чақириб, болам мени куним яқинлашиб қолди, мен ўлсам Москвага кўмиш учун жой заказ қилиб кела оласизми, — деса
— Ҳа, онажон, — дебди ва Москвага кетибди.
Келгач қайнона сўрабди:
— Нима бўлди ўғлим? — деса
— Бўлди она, лекин битта муаммо бор.
— Қанақа муаммо?
— Эртага соат 12:00 га жаноза — дермиш...
Афандининг қўшниси тўй қилди, тўйга одамларни хат орқали чақиртирмоқчи бўлиб, таклифномаларни тарқатиб беришни Афандидан илтимос қилди. Афанди қўшнисининг илтимосини қайтара олмади, шаҳарда такаббурлиги билан танилган бир бойникига ҳам қоғоз олиб борди.
Бой Афандидан таклиф қоғози юборилганига ғаши келиб, сўради:
— Таклифнома олиб келиш учун сендан кўра дурустроқ одам топилмадими?
— Дурустроқ одамлар ҳам бор эди-ю,— деди Афанди,— аммо улар дурустроқ одамларникига хат олиб кетдилар.
Бошлиқ хонасига ходим кириб: — Рухсат берсангиз, бугун уйга эртароқ кетмоқчи эдим... - деса, бошлиқ: — Қанча эртароқ? - деб сўрабди. Ходим бўлса: — 480 минутга эрта жавоб берсангиз... - деган экан.
Эр хотинига: — Севгилим - деса, хотини: — Мени севсангиз, бошқа аёлларга қармасдингиз...! - дебди. Эри: — Шунинг учун ҳам сени "Ягона севгилим" демаяпман-да! - деган экан.
Бир бемор палатада ётса, эшик тақиллабди. — Кираверинг! - дебди бемор. Чиройли бир ҳамшира қиз қўлида укол билан кириб келибди-да, қўлидаги уколни беморни ёнбошига қилиб турса, бемор: — Синглим, барибир ёнбошимга укол қилар экансиз, нега эшикни тақиллатдингиз, - дермиш.
357 358 359 360 361 ... 507