30 йил ичида ЖЭК фаолиятида катта ўзгаришлар бўлди. Масалан, иссиқ сувни 1 ҳафтага ўчиришлари тўғрисидаги эълонни авваллари қўлда ёзишар эди. Ҳозир компьютерда ёзиб илиб қўйишмоқда.
Афанди машинасини ҳамма ойналарини жазирама иссиқда ҳам беркитиб юраркан. Нимага дейсизми? Одамлар афандини машинасида кондиционер бор экан деб ўйлашлари учун...!
Бир одамни қулоғи шалпанг қулоқ экан. Ҳамма уни масхара қилар экан. Карантин тугаб, кўчага чиқса, маска тақавериб ҳаммани қулоғи шалпанг қулоқ бўлиб қолганини кўриб роса хурсанд бўлган экан.