Дода латифалар

Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Қиз ва йигит учрашувда:
— Сизни яхши одатларингиз нимада? – сўрабди йигит.
— Мен умуман овқат танламайман, - дебди қиз.
— Хафа бўлмасангиз, ёмон одатларингизни ҳам билсам... – дебди яна йигит.
— Овқат қилишни умуман билмайман, - деган экан қиз.
12
Меҳнат ва бандлик вазирлигига қўнғироқ қилиб туша олмаяпман. Банд эканлар!
14
— Сизнинг ҳозирги моддий аҳволингиз?
— Дўконларга исиниб олиш учун киряпман...
15
Бир куни ўсмир йигит бекатда сигарет чекиб ўтирса, ёнидаги қари отахон унга қараб дебди:
— Чекма болам! Бу сендан кўра атрофингдагиларга кўпроқ зарарли!
Шунда йигит сигаретни отахонга узатиб:
— Унда сиз чекинг, - дермиш.
16
Футбол майдони. Танаффус пайтида эълон берилибди. Ҳурматли томошабинлар кимни ёнида, телефонида қайнотасини расми бўлса майдонга чиқсин. Бу кишига энг охирги маркадаги машина берилади. Афсуски, машинага ҳеч ким эга бўлмабди.
13
Беморни кўздан кечирган врач унинг хотинини бир четга имлаб чақирибди-да дебди:
— Негадир эрингиз менга ёқмаяпти...
Хотини унга:
— Менга ҳам ёқмайди. Лекин нима қилай, жуда рўзғорбоп эр-да!? – дермиш.
10
Миллиардер Роман Абрамович жангари ва детектив фильмларни томоша қилишни ёқтирмайди. Чунки у арзимаган 10 миллион доллар учун бир-бирини ўлдиришга тайёр бўлган одамларни умуман тушунмайди.
12
Шоҳ уйида катта базм берибди. Базм авжига чиққанда шоҳ Афандини ёнига чақириб дебди:
— Ҳозир ҳаммани олдида менга қараб “Сиз жуда-ям ақлли подшоҳсиз” дейсан.
Афанди:
— Ахир сиз жуда-ям ақилли подшоҳсиз-ку, - деган экан, подшоҳ бу фикридан қайтиб, Афандини донолигига тасанно айтибди.
15
— Кеча хотиним нақд фариштанинг ўзгинаси айланди...!
— Қанақасига?
— Футбол ўйинини финали бошланишига 5 дақиқа қолганида ухлаб қолди.
11
— Машина йўлида чуқур билан пиёдалар ўтиш жойининг фарқи нимада?
— Фарқи шундаки, чуқурга яқинлашганда ҳамма ҳайдовчи машинани секинлатади...
9