Latifa.uz сайтида энг кўп овоз олган латифалар рўйхати.
Бошида сочи жуда-ям кам бир одам бор экан.
Бир куни2 дона сочи қолибди.
Сочларини икки тарафга қилиб, ишга кетибди.
Эртаси куни уйғонса,бошида 1 тола соч қолганмуш.
Кўзгуга қараб, жаҳл билан ўзига-ўзи:
— Энди сочимни тўзғитиб, алвастига ўхшаб кетарканман-да, - деган экан.
Иккита оғайни гаплашмоқда:
— Мана кўрасан, 5 йилдан кейин биз америкаликлардек яшаймиз! Ҳаётимиз уларникидан ҳам яхши бўлади...!
Оғайниси ҳайрон бўлиб:
— Улар-чи? Улар 5 йилдан кейин нима қилишади унда?
Аграр университет домласи талабадан имтиҳон оляпти:
— Ҳурматли талаба, тасаввур қилинг, сиз фермер хўжалик раҳбарисиз. Бу йил ҳам картошка ҳосили нолга тушиб қолди. Сабаби нимада деб биласиз?
— Об-ҳаво ноқулай келган бўлиши мумкин.
— Янгироқ, ишонарлироқ сабаб топа оласизми?
— Албатта.
— Айтинг.
— Картошка экиш эсимиздан чиққан бўлиши мумкин.
Икки дугона кеча бўлиб ўтган маишат ҳақида суҳбатлашмоқда:
— Кеча нариги бўлимда ишлайдиган бир сурбет йигит бутун оқшом ортимдан юрди-я...!
Дугонаси:
— Ҳақиқатан ҳам сурбет экан. Менга умуман қиё ҳам боқмади-я...!