Tўpт яҳудий ва тўрт ўзбек Тошкентдан Москвага бориш учун поездга ўтиришибди. Тўрттала яҳудий ҳар биттаси биттадан билет олишибди, ўзбеклар бўлса тўрталаси битта билет олибди. Яҳудийлар ҳайрон бўлиб, "булар нима қилар экан, - деб кузатиб турса.
Проводник билетларни текширишни бошлаганда, тўрттала ўзбек битта туалетга кириб олибди. Проводник туалетда битта одам бор, деб туалет эшигини тақиллатиб билет сўрабди. Эшик қия очилиб, битта билетни кўрсатишибди, проводник ўтиб кетибди.
Яҳудийлар қойил қолибди ва Москвадан қайтишда, улар ҳам тўрттаси битта билет олибди, Ўзбеклар бўлса бирорта ҳам билет олмабди. Проводник текширишни бошлабди. Яхудийлар югуриб туалетга кириб олибди. Шу пайт эшик тақиллабди. Яҳудийлар билетни ташқарига узатишибди. Ўзбеклар билетни олиб нариги туалетга югуришибди.
Биринчи синф ўқувчиси илк марта мактабга бориб қайтгач, кайфияти ёмон, сумкасини отиб юборибди.
Онаси:
— Нима бўлди? - деса.
Бола:
— Мактабни обедгача дегандиз, 11 йил эканку, - дермиш
Бир одам ўғлига:
— Бўлди бас, мен этган қизга уйланасан.
— Ахир дада, қандай қилиб кўрмай, билмай туриб, уйланаман? Ким ўзи у қиз?
— Ҳокимнинг қизи.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Ҳокимни олдига бориб:
— Қизингизни сўраб келдим, ўғлимга келинликка берсангиз.
— Ие, қизиқ экансиз-ку, танимаган билмаган одамга қизимни берворавераманми, ким ўзи ўғлингиз?
— Ипотека банкини бошқарувчиси.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Банк бошқарувчисига бориб:
— Ўғлимни Ипотека банкига бошқарувчи қилиб ишга олсангиз.
— Ие, қизиқ одам экансиз-ку, дуч келган одамни банк бошқарувчиси қилиб ишга олаверамизми? Ким ўзи ўғлингиз?
— Ҳокимнинг куёви.
— Ҳа-а, ундай бўлса майли.
Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:
— Солиев Африка қани?, - деса Солиев:
— Мен олмадим устоз, - дебди.
Ўқитувчи яна сўрабди:
— Солиев Африкани менга топиб бер!
Солиев:
— Устоз ростини айтяпман, мен олмадим.
Шунда ўқитувчи:
— Бор, дадангни чақир!, - дебди. Дадаси келгач:
— Ўғлингизга Африкани кўрсат, қани деб сўрасам, мен олмадим дейди. Бунга нима дейсиз?, - дебди.
Дадаси ўғлига ўгирилиб:
— Ўғлим, олган бўлсанг, қайтиб бер!, - дермиш. Ақлдан озай деган устоз ота-болани қўшнисини кўчада кўриб қолибди-да, бўлган воқеани гапириб берса, қўшниси:
— Ўзи булар шунақа, олган нарсасини қайтариб беришмайди, - дермиш.