Буюртмачи тайёр бинони қабул қилиб олаётиб 50 метр ерга қазиб қурилган қудуқни кўриб қолибди. Қудуқни атрофини ғишт билан ўраб, охирига катта чироқ ҳам ўрнатилган эмиш. — Бу нима? – деб сўрабди прорабдан. — Мана сиз берган лойиҳа чизмаси бўйича қурдик, - деб чизмани узатибди прораб. Буюртмачи чизма туширилган қоғозни 180 градуска айлантириб: — Ахир бу 50 метрли минора эди-ку! – деган экан.