Бир кун рақамлар баҳслашиб қолишибди. — Мен азалдан бахтсизлик олиб келганман. Мендан ҳамма қўрқади, - дебди 13 рақами. — Мен келган йилимда вабо тарқалган. Мен омадсиз йил бўлганман, - дебди 1872 рақами. — Мен эса чечак касаллиги билан келиб, кўпчиликни ёстиғини қуритганман, - дебди 1901 рақами. Бир пайт ўртага 2020 рақами чиқибди. Ҳамма жим бўлиб қолибди. — Қайси бирини айтай?! - дебди у.