Психология дарсида талабалар профессордан маъруза тинглашмоқда. Профессор: — Ҳозир мен сизларга инсондаги 2 ҳолатни кўрсатиб бераман. Профессор қўл телефондан хоҳлаган рақамига қўнғироқ қилиб: — Алло, Бахтиёр борми? - дебди. Гўшакдан: — Бошқа рақамга тушдингиз. Бахтиёрни рақами эмас! - деган жавоб бўлибди. — Бу "безовталаниш" ҳолати, - дебди профессор. Кейин яна телефондан ўша рақамга қўнғироқ қилибди. — Алло, Бахтиёр келмадими ҳали? - дебди профессор. — Мен сизга Бахтиёрни рақами эмас деб айттимми?! Нега тушунмайсиз?! - деб жавоб беришибди. — Бу "асабийлашиш" ҳолати, - дебди профессор. Шу пайт олди қаторда ўтирган талабалардан бири дебди: — Мен "шокка тушиш" ҳолатини кўрсатиб бермоқчиман. — Марҳамат! - дебди профессор ва қўлидаги телефонни талабага узатибди. Талаба яна худди ўша рақамга қўнғироқ қилиб: — Алло, мен Бахтиёрман! Мени ҳеч ким сўрамадими? - дебди.