— Доктор, очкўзликка қарши бирор малхамингиз йўқми?
— Бор, хозир мен сизга дори ёзиб бераман.
— Фақат кўпроқ, кўпроқ...

106

Boshqa latifalar

— Хотинжон, илтимос менга қараб ёт.
— Йўқ, қарамайман, сиз саримсоқ егансиз!
— Сен эса ётишдан олдин, бир коса нохат шўрва ичдинг, нафас ололмаяпман.
476
Бир ўзбек билан татар кафега киришибди. Татар 3та булочкани ҳеч кимга билдирмай чўнтагига солиб, ўзбекка мақтанаятганмиш:
— Қара, шипириш дегани шунақа бўлади. Ўрган, студент! — деса
Ўзбек айтармиш:
— Шипиришни ҳозир сенга ўргатаман, — дебди.
Ўзбек сотувчини олдига бориб:
— Хоҳлайсизми, сизга фокус кўрсатаман?
— Қани, кўрилучи?
— 3 та булочка беринг!
— Мана!
Ўзбек 3 та булочкани сотувчини олдида паққос тушириб, оғзини артаётса, сотувчи ғазабланиб:
— Булочкани йўқ қилдингку, номард! Шуми фокусинг? — деса
— Булочкангиз жойида, ана ану татарни чўнтагини қаранг, — дермиш
413
Кафеда официант мижозга буюртма қилинган товуқни қўлида ушлаб олиб келаётганини кўриб жаҳл билан:
— Нега овқатни қўлингиз билан ушлаб олгансиз!? - деса, официант:
— Икки мартта ерга тушиб кетди. Учинчи мартта ҳам тушириб юбормай дегандим... - дермиш.
256
— Ассалому алайкум доктор. Сизга кўзимдан шикоят қилиб келдим! Охирги пайтда жудаям қийналиб кетдим. Ошхонага кираман деб, молхонага кириб кетаяпман. Уйимга кираман деб, қўшнимникига кириб кетяпман. Яхшилаб даволамасангиз бўлмайди!
— Сизни тезда даволамаса бўлмас экан. Ахир бу ер банк-ку...
152