Бир куни 5000 сўм вафот этиб дўзахга тушибди қараса: 1 сўм, 3 сўм, 5 сўм, 10 сўм, 25 сўм, 50 сўм, 100 сўм, 200 сўм, 500 сўм, ҳатто 1000 сўм ҳам жаннатда мазза қилиб юришган экан шунда, 5000 сўм 100 сўмга сизлар:
— Жаннатга қандай тушдинглар деб сўрабди?
100 сўм жавоб берибди:
— Сен бирор марта масжидга борганмисан? Бирор марта етим есирларга садақа қилинганмисан дебди.
ЭНГ МАШҲУР ЁЛҒОНЛАР.
— Сени лайлаклар олиб келган...
— Сени ўйлаб туни билан ухлай олмадим...
— Аёлларни хунуги бўлмайди...
— Ҳамма бир киши учун, бир киши ҳамма учун...
— Худди сиз учун таёрлангандек сизга жуда ярашди...
— Мен учун энг муҳими қалб гўзаллиги, юз гўзаллиги эмас...
— Ўтирсангиз, ош пишаётган эди...
— Бизни таклиф қилишди, лекин биз бормадик...
— Орқасидан гапиряпман, шу ерда бўлса юзига ҳам айтаман...
— Охиргисини сизга сотаяпман, бундан бошқа қолмади...
Шер ўрмондаги ҳамма ҳайвонларни йиғиб, латифа айттирибди.
— Кимни латифаси кулгили чиқмаса, ўшани ейман, - дебди шер.
Биринчи бўлиб қуён латифа айтибди. Ҳамма ҳайвонлар кулибди. Фақат жирафа кулмабди. Шер қуённи еб бўлгач, бўри латифа айтибди. Жирафа росса кулибди.
— Нега куляпсан? - дейишса, жирафа:
— Қуённи латифаси кулгили экан, - дермиш.
— Дада, нимага балетда актёрлар оёқ учида юришади?
— Томошабинлар уйғониб кетмасликлари учун болам.