Икки ГАИ ходими йўлда зерикиб туришган экан. Бир аравакаш бобой кўриниб қолибди.
ГАИшниклар ҳазиллашмоқчи бўлиб бобойни тўхтатишибди.
— Отахон, ҳужжатларингизни кўриб қўяйликчи.
Шунда отахон қамчиси билан отни думини кўтариб:
— Бардачокда эди, олақол!!!
Кунлардан бирида ҳоким йўлда кетаётган экан, кўчада эшак етаклаб кетаётган Афандини кўриб, шофёрга:
— Отахонни ёнида тўхтат, бир бопли - дебди.
Ҳоким Афандига қараб:
— Ҳа, Афанди, эшакни ўқишга олиб кетвосизми? - деб шофёр билан қотиб кулишибди.
Гапга жавобан Афанди:
— Ҳа, ўқишга олиб кетвоман. Ўқиса ҳоким бўлади, ўқимаса шофёр - дебди
Шер ўрмондаги ҳамма ҳайвонларни йиғиб, латифа айттирибди.
— Кимни латифаси кулгили чиқмаса, ўшани ейман, - дебди шер.
Биринчи бўлиб қуён латифа айтибди. Ҳамма ҳайвонлар кулибди. Фақат жирафа кулмабди. Шер қуённи еб бўлгач, бўри латифа айтибди. Жирафа росса кулибди.
— Нега куляпсан? - дейишса, жирафа:
— Қуённи латифаси кулгили экан, - дермиш.
Афанди хонга ғоз пишириб борар эди, йўлда корни очиб, бир оёғини еб қўйди. Хон уни олиб сўради:
— Бир оёғи қани?
— Бу йилги ғозларнинг ҳаммаси бир оёқли экан,— деди-да, Афанди сув бўйида бир оёғини кўтариб дам олиб турган ғозларни кўрсатди. Хон таёқни кўтариб пўписа қилган эди, ғозлар икки оёқлаб қочди.
— Ана, оёқлари иккита экан-ку,— деди хон. Афанди пинагини бузмай жавоб берди:
— Шу таёқ билан биров сизга ҳам ҳамла қилса, икки оёқ у ёқда турсин, тўрт оёқлаб қочар эдингиз.