Практикант талаба туғруқхонада бир аёлни туғишига ёрдам беряпти. Профессор уни кузатиб турибди...
Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Талаба ўзида йўқ ҳурсанд. Профессорга фахр билан:
— Менимча, ҳаммасини тўғри бажардим.
Профессор:
— Яширмайман, ростдан ҳам ҳаммаси тўғри бўлди. Лекин охирида чақалоқни орқасига, уриш керак эди, чақалоқни..

125

Boshqa latifalar

Бир инженер ишсизликдан нима қилишини билмай, таваккал бир касалхона очибди. Касалхона эшиги олдига "Биз сизларни бенуқсон даволаймиз. Агар даволай олмасак 50000 пулингизни 100000 қилиб қайтарамиз", - деб ёзиб қўйибди.
Йўлдан ўтиб кетаётган бир врач, - буларни бир боплаб, 100000 пулини олиб чиқиб кетаман, - деб бинога кирибди. Инженер уни кутиб олиб, шикоятини сўрабди.
— Мен таъмни билмаяпман. Нима есам ҳаммаси бир хил.
— Ҳамшира, шишадаги суюқликни ичиринг.
— Ие, бу бензинку!
— Табриклайман, таъм билишингиз тикланди. Сиздан 50000.
Врач жаҳл билан пулни тўлаб чиқиб кетибди. Икки кундан кейин яна келибди:
— Энди мен ҳид сезмаяпман.
— Ҳамшира шишадаги суюқ дорини бу кишига ичиринг.
— Бу яна бензинку...
— Ана, ҳид билиш қобилиятингиз ҳам тикланди. 50 000 тўлаб кетасиз. Врач пулни тўлаб, яна жаҳл билан чиқиб кетибди. Орадан 3 кун ўтиб, бу сафар аниқ боплайман деган мақсадда келиб дебди:
— Энди мен ҳеч нарсани кўрмаяпман.
— Кечирасиз, биз буни даволай олмаймиз. Мана сизга 100000 пул.
— Ие, бу ерда 50000 ку!
— Табриклайман, кўриш қобилиятингиз тикланди. Сиздан 50000.
338
Шогирд устозидан сўрабди:
— Устоз бизнинг футболчилар ҳужумда яхши ўйнайдими ё ҳимояда?
Устоз жавоб бериб:
— Эҳ бўтам бизнинг футболчилар тўйда зўр ўйнайди, тўйда дебди устоз.
310
Мактабда она-тили дарсида ўқитувчи:
— Хўш Бозоров, сиз турингчи. Сизга савол: "Мен сизга янги костюм-шим совға қилдим" бу қандай гап?
— Домлажон, шуям қийинми? Бу бўлмаган гап, - дермиш.
246
Мактабга янги ўқитувчи келибди. Ўқувчилар унинг атрофини ўраб олиб, ўз мактаблари, синфлари ҳақида бетўхтов гапира кетишибди. Синфдошлар орқа партада ўтирган ўқувчини кўрсатиб, ўқитувчига таништиришибди:
— Манави Болтавой-тентак бўлади.
Мана унга 500 сўмлик ва 1000 сўмлик пулни берсангиз у доим ранги қизил бўлгани учун 500 сўмликни олади.
Болалар Болтавойни чақириб, ўқитувчига намойиш қилиш учун 500 сўмлик ва 1000 сўмлик пул узатишибди. Болтавой ҳақиқатдан ҳам 500 сўмликни танлабди. Дарслар тугагач, ўқитувчи Болтавойни кабинетига чақирибди ва дебди
— Болтавой, қарасам — математикани унчалик яхши билмайдиганга ўхшайсан. 1000 сўм 500 сўмдан икки баробар кўплигини наҳотки билмасанг?!
— Албатта биламан!
— Унда нега 500 сўмликни танлайсан?
— Муаллим, агар мен 1000 сўмликни танласам, кейинги сафар болалар менга пул бермай қўйишади-да!
268