5 ёшли бола подшоҳ, султонлар ҳақида китоб ўқиб туриб онасига:
— Мен ҳам катта бўлсам, 5та хотиним бўлади. Биттаси киримни ювади, биттаси уй тозалайди, яна бири овқат қилади, - деса
Онаси:
— Сан қайси бири билан ухлайсан? - дебди
— Ман ҳеч қайси бири билан ухламайман, ман ойижоним билан ухлайман, - дебди.
Онасини кўзлари ёшланиб: "Ўзимни меҳрибоним, ғамхўрим, - дебди,
— Унда 5та хотининг ким билан ухлайди? - деса
— Адам билан ухлайди ҳаммаси, - дебди
Отасини кўзлари ёшланиб:
— Ўзимни меҳрибоним, - дермиш
Биринчи синф ўқувчиси илк марта мактабга бориб қайтгач, кайфияти ёмон, сумкасини отиб юборибди.
Онаси:
— Нима бўлди? - деса.
Бола:
— Мактабни обедгача дегандиз, 11 йил эканку, - дермиш
Ўғил кечки пайт маст келиб, уйга кирса, столни устида қовун турган экан. "Бир оз еб ётай, бўлмасам уйдагилар ичиб кеч келганимни билиб қолишади", - деб қовунни еб ухлабди.
Эрталаб ойиси:
— Эй, уяти йўқ, тур! Кечқурун уйга ичиб кебсан-а?
— Йўқ, ойи.. Мен ичганим йўқ, нималар деяпсиз?
— Ичганим йўқ? Тунда ошқовоқни ярмини еб қўйибсанку, - дермиш.
Бир куни география ўқитувчиси глобусни кўрсатиб:
— Солиев Африка қани?, - деса Солиев:
— Мен олмадим устоз, - дебди.
Ўқитувчи яна сўрабди:
— Солиев Африкани менга топиб бер!
Солиев:
— Устоз ростини айтяпман, мен олмадим.
Шунда ўқитувчи:
— Бор, дадангни чақир!, - дебди. Дадаси келгач:
— Ўғлингизга Африкани кўрсат, қани деб сўрасам, мен олмадим дейди. Бунга нима дейсиз?, - дебди.
Дадаси ўғлига ўгирилиб:
— Ўғлим, олган бўлсанг, қайтиб бер!, - дермиш. Ақлдан озай деган устоз ота-болани қўшнисини кўчада кўриб қолибди-да, бўлган воқеани гапириб берса, қўшниси:
— Ўзи булар шунақа, олган нарсасини қайтариб беришмайди, - дермиш.