Эркаклар haqida latifalar

— Мени болаларим қорбобога хат ёзишни аллақачон бошлаб юборишди.
Қорбобо эса уларни ёнгинасида ўтириб, совғалар нархини ҳисоблаб ақлдан озай деябди.
22
Икки арвоҳ қабристонда гаплашиб ўтиришибди:
Биринчи арвоҳ:
— Сен нимадан ўлгансан?
Иккинчиси:
— Бир куни уйга келсам, остонада бегона оёқ кийим турибди. Хотинимни жазмани билан ушладим, деб ўйлаб уйга югуриб кирсам, ҳеч ким йўқ! Хоналарни текшириб чиқдим, йўқ. Хотиним менга янги туфли сотиб олибди, деб хурсандчиликдан юрагим ёрилиб ўлиб қолдим.
Биринчи арвоҳ:
— Агар ўшанда шкафни ичини очиб қараганингда, ҳозир иккаламиз ҳам тирик бўлардик...
13
Aшаддий футбол муҳлиси бўлмиш Абдураим тоғадан журналист интервью олмоқда:
— Абдураим тоға, футбол терма жамоамиз ҳақида нималар дея оласиз?
— Сўкиниб гапирсам бўлаверадими?
— Йўғ-а, ахир бизни миллионлаб одамлар тамоша қилишади-ю!
— Унақада, ҳеч нарса деёлмайман.
120
Тўртта содда йигит шаҳардаги ресторанга кириб, нима овқат буюришни бимай ўтиришса, ёнидаги столда бешта йигит менюга қараб:
— Бизга ҳаммамизга Бефштекс олиб келинг, - дейишибди.
Ҳалиги тўрттала йигитлар буни эшитиб қолиб, официантга қараб:
— Бизларни ҳаммамизга тўрфштекс олиб келаверинг!, - дейишган экан.
12
Қиз:
— Биласанми ман нимани орзу қиламан?
Бола:
— Ҳамма нарсани
Қиз:
— Бу биринчидан...
126
Дўстим ке чекишни ташлаймиз.
— Нимага ?
— Пулимиз ёнимизга қолади.
— Хоп, ке унда ичишниям ташлаймиз.
— Шунча пулни бошинга урасанми?!
160
Иккита алкаш суҳбатидан:
— Биласанми ошна, ҳозирги одамлар жуда фаросатсиз бўлиб кетишган
— Нега ундай деяпсан?
— Кеча ҳушёрлик билан пивохонадан чиқаётсам, кимдир қулоғимни босиб олди.
106
Яқинда турмушга чиққан қиз онасига қўнғироқ қилибди:
— Куёвингиз билан жанжаллашиб қолдим…Даҳшат, энди нима қиламан?
— Ўзингни бос қизим, янги турмушда бунақаси бўлиб туради!
— Буни-ку яхши биламан ойи, мурдани нима қилай?!
127
Шермат-ака ишлаб турган экан. Бир алкаш келиб:
— Хормат-ака шерманг, - деса.
Шермат-ака:
— Ҳа, "гапган топингни қараю", - дермиш
135
Мириқиб футбол кўриб ўтирган отасини ёнига қизи келиб:
— Ада, бир дақиқа вақт ажрата оласизми?
— Гапир қизим!
— Тиббиёт академиясининг қайси факультетига ҳужжат топширишни билмаяпман?! Стоматологиями ёки кардиологиями?
— Одамда нечта тиш бор?
— Ўттиз иккита!
— Юрак-чи?
— Битта!
— Ҳисоб 32:1! Стоматология ғолиб!!!
10