Ишхона haqida latifalar

Бир йигит дўстидан:
— Нега кечаси ухламайсан? Бирор муаммоинг борми?
— Ҳа, муаммоим бор! Тунги сменам!
11
Офис фарроши эрта тонгдан ишга келса, ҳамма ходимлар келиб бўлишган экан. Улар хонадаги жиҳозларни жойини алмаштирар, шкаф ва столларни у ёқдан, бу ёққа сурар эканлар. Фаррош ҳайрон бўлиб:
— Нима қиляпсизлар? – деса, ходимлар:
— Холажон, биз доим шунақа қиламиз. Фирмамиз ишлари юришмай қолса буюм ва жиҳозларни жойини алмаштирамиз. Шунда савдо ҳам юришиб кетади, - дейишибди.
Шунда фаррош:
— Эҳ... Мен бу ерда анча йилдан бери ишлайман. Бошлиқ савдо пасайиб, ишлар юришмай қолганидан хабар топган заҳоти мебелларни эмас, ходимларни алмаштиради, - дермиш.
12
Офис ходимлари суҳбатидан:
— Қара, яна бир ҳоким пора билан ушланибди.
— Эски хабарларни ўқияпсан!
— Эски эмас, янги...
— Буни янгилиги қолмади!
10
Раҳбар ходимидан сўрабди:
— Икки кундан бери сизни кўрмаяпман! Нега ишга келмаяпсиз?
— Ўтроқ бошлиқ, мен ишга келяпман. Мен келган маҳал ихшонада ҳеч ким бўлмаяпти?!?!
12
Бир эркак ҳамкасбига дермиш:
— Хотинимни ангинаси оғриб қолди. Бечорага жуда-ям раҳмим келяпти. Бақиргиси, мен билан жанжал қилгиси келяпти ахир...
13
— Ишхонангиздаги раҳбарга муносабатингиз қандай?
— Худди хотинимга ўхшаш. Раҳбаримиз озгина ёқади,озгина қўрқаман ва бирозгина бошқаси бўлишини истайман...
13
Бир аёлни ҳамкасб эркак учрашувга таклиф қилса, аёл унга қараб дебди:
— Нималар деяпсиз?! Мени эртага учрашувга таклиф қиляпсизми?! Турмушга чиқган аёлман-ку ахир!
Ҳамкасби унга:
— Унда бугун таклиф қилсам-чи? – дермиш.
10
— Бошлиқнинг хонасига кириб, столга қаттиқ муштлаб, маошимни оширишни талаб қилдим.
— Ҳӯш, натижаси нима бӯлди?
— Ҳеч нима, чунки бошлиқ хонасида йӯқ эди.
14
Ҳамма одамлар оқ қоғоздан қор парчаларини кесиб ўтирган вақтда, ишхонамдаги йиллик ҳисобот ҳужжатлари мени миямни арралаб ўтирибди.
8
Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?
11