Пиёниста даволанишга келибди. Врач:
— Ҳўш, кўп ичасизми? 
— Унчалик кўп эмас, кунига икки литр ароқ холос...Бир грамм ҳам кўп эмас! 
— Эх-хе! Анчадан бери ичасизми? 
— Унчалик кўп бўлгани йўқ, 12 ёшимдан бери... 
— Ух-хў! Бўлмаса, даволанасиз! Факат битта шарти бор! 
— Қанақа? 
— Даволашни бошланишида кунига 200 граммдан кўп ичмайсиз! 
— Икки юз грамм... Бўпти! ...Эртаси куни пиёниста оёғини зўрға судраб босиб, аллақандай қўшиқни хиргойи қилганча келибди. 
— Азизим, сиз билан келишгандикку, кунига 200 граммдан кўп бўлмасин, деб!? 
— Нима, мени битта сизда даволанаяпти деб ўйлайсизми?
Эрталаб турган эрнинг рўпарасида, хотини энкайиб, гўёки таъзим қилиб турган экан.
Эр:
— Таьзим қилишинг шарт эмас. "Ассалому-алайкум, хайрли тонг бегим" - десанг етарли!
Хотини: 
— Эй, боринг-е, белим қотиб қолди, - дермиш
Донишмандга савол беришибди:
— Нега, кўпинча аёлларнинг боши оғрийди?
Донишманд жавоб берибди:
— Кучсиз эркакларнинг аёлларини боши оғрийди, кучли эркакларнинг аёлини боши айланади!
— Куф-суф!
— Мурод, куф-суф ёрдам бермайди, бу болани калласини чақиб қўйдинг-ку, тез ёрдам чақир..
Тобим қочса ҳам, касалхонага ёта олмайман. Ҳаёлимда касалхонага ётсам, палатага хотиним кириб  келади-ю, тепамда туриб, — "Атайлаб, ишламаслик учун ётиб олдингизми бу ерга!?", - деб жаврай бошлайди, яна...
Сериалларни ашаддий мухлиси бўлган қари онахон тоби қочиб уйга врач чақиртирибди.
Врач онахондан:
— Нима дорилар ичяпсиз? – деб сўраса, онахон адашиб ҳар куни кўрадиган сериалларини вақтлари  ёзиб қўйган қоғозчани стол устидан олиб врачга узатибди. Врач ўқиётганмиш:
— Заҳарли томчилар – соат 8.00 да,  Парчаланган юраклар – соат 9.00 да, ...
Бир куни ўғил дадасига қараб дебди: ⠀
— Дада мен катта бўлсам юрак шифокори бўламан.
Дадаси дебди:
— Ўғлим, юрак шифокори бўлма тиш шифокори бўл!
Ўғил:
— Нега?
Дадаси:
— Чунки юрак одамда битта. Тиш эса 32 та дебди.
Икки доктор гаплашяпти:
— Нега сиз беморларингизни чала даволаб, уйга жавоб беряпсиз?
— Ахир мен ярим ставкадаман-ку!
Бир аёл эрига дебди:
— Шу сигаретни қачон ташлайсиз?! Бир ҳафта ўзингизни мажбурлаб чекмасангиз, сабр қилсангиз ташлайсиз-ку!
Эри:
— Майли хотин. Сен ҳам бир ҳафта телеграмга кирмасанг, чекишни ташлайман, - деса, хотини:
— Менга нима? Чекавермайсизми!? Ўзингизга зарар қиляпсиз, - деб ўгирилиб кетибди.
Спорт залидан қайтган эр хотинига дебди:
— Ҳамма жойим оғриб кетяпти. Тренерим айтдики, мушакларим оғриса, демак улар ўсаётган бўларкан.
Хотини эрини бошига бир уриб:
— Оғридими? Қани энди, миянгиз ҳам ўсиб қолса эди...