Қамоқхонада иккита маҳбус гаплашмоқда:
— Сен нима учун қамалгансан?
— Рақобат қурбони бўлдим.
— Қанақа рақобат?
— Мен худди давлатникига ўхшаган пул ясагандим.
Бир эркакдан сўрашди:
— Аёл гўзалиги учун ҳайвонларни алоқаси борми?
— Ҳа!
— Айёр тулки ҳамми?
—Ҳа! Ахир уни терисидан пальтога ёқа тикишади.
Савол бервотган одам бир қанча ҳайвонларни санади. Ҳалиги эркак жавоб берди. Ундан у олинади, бундан бу олинади.
— Эшакчи, эшак у ҳамми? Сўради ҳайратланиб.
— Ҳа шуларни ҳаммасини эшак оберади-да.
Каллик бу фикрлар билан топталган сайҳон дала.
Бир хуник қиз лифтда, бир чиройли бола билан турса,
Қиз:
— Агар менга тегинсангиз, бақираман, - деса
Йигит:
— Мен ҳам, - дермиш
Маршруткада ҳамма жим кетаётса, бирдан итнинг вовуллаган овози эшитилибди.
Афанди телефонини олиб:
— Ҳа, хотинжон нима дейсан, - дебди.
Бир маймун ойна топиб олиб: "Юзим шунақа бўлса, осилиб ўлардим" дермиш.
— Қуяйми?
— Йўқ, ичмайман, рулдаман
— Унда нега зиёфагга машинангни миниб келдинг?
— Менсиз ичиб қўйманглар деб, шошилиб миниб келдим-да!
Ялмоғиз ойнасига қараб сўрабди:
— Бу дунёда ким чиройли, - деса
Ойна:
— Мен, - дермиш
Эрталаб турган эрнинг рўпарасида, хотини энкайиб, гўёки таъзим қилиб турган экан.
Эр:
— Таьзим қилишинг шарт эмас. "Ассалому-алайкум, хайрли тонг бегим" - десанг етарли!
Хотини:
— Эй, боринг-е, белим қотиб қолди, - дермиш
Кеч кирганида врач хонасига бир одам кириб келди. Врач бир нималарни ёзаяпти. Аҳамият бермай:
— Қани тезда ечининг!
— Нега доктор?
— Ечининг тез-тез! Ҳалиги одам қип яланғоч бўлиб ечинибди.
— Нимадан шикоят қилиб келдингиз?
— Шикоятим шуки, шифохонангизга кўмир олиб келувдим. Тушириб оладиган одам йўқ.