Болалар ҳақида латифалар

Ўқитувчи болаларни ҳайвонот боғига олиб борибди.
Болалар:
— Бу маймунми?
Ўқитувчи:
— Йўқ, бу кассир!
Бир болакайнинг адаси катта амалдор экан. Болакай мактабдан 2 баҳо олиб келибди. Шунда ойиси боласига дебди:
— Кундалигингни ичига манави пулларни солиб, адангга узатсанг, сени уришмайдилар!
Бир куни ота-ўғил балиқ овига боришибди. Қармоққа катта балиқ илинибди.
Ўғли:
— Дада, буни қандай ўлдирамиз, - дебди.
Шунда отаси:
— Шуниям ўйлаб турибсанми? Сувга чўктир, ўзи ўлади, - дебди.
Отаси билан ҳиндулар ҳақидаги фильмни кўриб ётган болакай дебди:
— Адажон, нега бу одамлар юзларини бўяб олишган?
— Улар жанг қилишмоқчи, - дебди отаси.
Кечқурун ошхонадан югуриб чиққан ўғли адасига:
— Адажон, ойим жанг қилмоқчилар... – дермиш.
Бола онасидан сўрапти:
— Ойижон, мени сизга ким берган?
Онаси:
— Сени лайлак ташлаб кетган! – дебди.
Бирдан эшик қўнғироғи чалинибди. Бола бориб тешикдан қараб ойисига:
— Ойи лайлак ишдан келди. Бозор қилиб келибдилар, - дермиш.
— Болажонлар, ким ўзини аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйласа ўрнидан турсин! – дебди. Синфда анча вақт жимликдан сўнг бир бола ўрнидан турганмиш.
Ўқитувчи:
— Ҳўш, сен ўзингни аҳмоқ, ландовур, дангаса деб ўйлайсанми? – деса, бола:
— Йўқ устоз! Бир ўзингиз турганингизга ҳижолат бўлдим. Сизга далда бериш учун турдим! – дермиш.
Мактабда оралиқ имтиҳон топшириладиган кун. Дарс бошланибди. Ўқитувчи:
— Ҳозир имтиҳон топширасизлар.
— Устоз, калькулятордан фойдалансак бўладими?
— Бўлади.
— Менделеев жадвалидан-чи?
— Бемалол. Ёзинглар, мавзу “Иккинчи жаҳон уруши”.
5 ёшли болакай кўчага ўйнагани чиқиб кетаётиб, 87 га кирган бувасига дебди:
— Буважон, тишларингиз борми?
Буваси:
— Вой, менда тиш қолибдими?! – дебди.
Болакай хурсанд бўлиб:
— Унда мана бу кулчамни ушлаб туринг. Мен кўчада бироз ўйнаб келаман, - деган экан.
Болалар боғчаси:
— Боғча опа, ўртоғимга айтинг, “Виз-з-з” этиб у ёқдан бу ёққа югуравермасин... – дебди болакай.
Боғча опаси:
— Ахир у машина-машина ўйнаяпти-ку! Нима, сенга уни “Виз-з-з” дегани ёқмаяптими? – деса, болакай:
— Йўқ, гази ёқмаяпти, - дермиш.
— Давлат иқтисодиёти таназзулга юз тутган. Мамлакат аҳолиси оч, ночор ва норози, аммо жим! Халқ умуман китоб ўқимай қўйган... Ёш болалар ҳам кўчаларда сигарет чекиб юришар, қўни-қўшнилар бир-бирлари билан бир қарич ерни талашиб, ҳукуматга арз қилишарди. Раҳбарлар эса гўёки ҳеч нарсани кўрмаётгандек, бемалол юраверишар, оддий халқнинг пулларига данғиллама...
— Ўғлим, янгиликларни ўқишни бас қил! Компьютерни ўчиргин-да, дарс қилишни бошла!
— Ойижон, ахир мен тарих фанидан “Рим империясини қулаши” мавзусини ўқияпман-ку!