Бошлиқлар ҳақида латифалар

Жиноятчилар гуруҳи томонидан заҳарланган пуллар хайрия фондига топширилибди.
Нима учундир барча бошлиқлар ва назоратчилар заҳарланибдилар.
Муҳтожлардан бирортаси ҳам заҳарланмабди.
— Бошлиғингни кайфияти яхши эканини қаердан билдинг?
— Маошимни оширишни сўрасам, роса кулди-ку!
Бошлиқ чиройли котибасини мақтаётганмиш:
Баракалла, бор-йўғи 2 та хато. Жуда яхши. Энди 2-сўзни ёзинг.
Бир ҳоким халқни олдига чиқиб:
— Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Бундан бир йил олдин ҳам яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз! – деса, халқ орасида:
— Бизлар-чи??? – деган савол бўпти.
Ҳамма раҳбарларни гапи бир хил!
“Ишламасанг бўша! Ўрнингга бошқа одам топаман!”
Лекин меҳнат таътилига чиқиш учун ариза ёзсанг:
“Ишни ким қилади?” “Сиздан бошқаси тушунмайди, қила олмайди...!”
— Бахтиёр, қаерда юрибсан? Сени ярим соатдан бери бошлиқ қидиряпти.
— Бошлиққа айтиб қўй! Яхши ходимни топиш жуда қийин!
Бир одам янги ишга кирибди. Нуқул ишхонага бир йигит соат 11:00 да келиб, компьютерда ўтириб, бирор иш қилмасдан кетавераркан.
У одамниям жаҳли чиқиб, эртаси куни у ҳам соат 11:00 да келса, унга ҳайфсан беришибди.
— Нимага? Анави йигит ҳар куни 11:00да ишга келади. Унга ҳеч нарса демайсизлар-ку! - деса, бошлиғи:
— У йигит меҳнат таътилида-ку! - деган экан.
Бошлиқ хонасига ходим кириб:
— Рухсат берсангиз, бугун уйга эртароқ кетмоқчи эдим... - деса, бошлиқ:
— Қанча эртароқ? - деб сўрабди.
Ходим бўлса:
— 480 минутга эрта жавоб берсангиз... - деган экан.
Бошлиқ:
— Сизга берилган топшириқни қанча муддатда бажарасиз?
Ишчи:
— Бир ҳафта муддат берсангиз, бир соат ичида бажараман!
Бир ишчи бошлиғига қўнғироқ қилиб дебди:
"Ўртоқ бошлиқ, сиз бизни телефондаги барча суҳбатларимизни эшитиб боришингизни, ҳамма ишларимиздан хабардор эканингизни айтгандингиз. Бугун менга хотиним ишдан қайтишда бозордан нималар харид қилишни айтган эди. Эслолмаяпман, айта олмайсизми?!"