Бошлиқлар ҳақида латифалар

Қабулхона эшигида:
Бошлиқ 10 дан 100000000гача қабул қилади.
Дарахт тепасида ректор, декан ва кафедра мудири ўтиришган экан. Бир пайт дарахт тагидан талаба ўтиб қолди.
Ректор:
— Келинглар, унинг оёғи остига 10000 сўм ташлаймиз. Уни олиб, ҳурсандчилик учун ичади. Биз уни қўлга тушуриб, стипендиясидан маҳрум қиламиза.
Декан:
— Йўқ, яхшиси 50000 сўм ташласак, бутун группа ичади. Ҳаммасини стипендиясини бекор қиламиза.
Кафедра мудири декан қулоғига:
— Яхшиси, ректорни дарахтдан итариб юборсак, ярим соатдан сўнг бутун институт ҳурсандчилигидан ичади.
Йирик банкда иш қизғин кетмоқда. Бир пайт ниқобли одамлар, қуроллари билан банк эшигидан бақириб кириб келишибди:
— Ётинглар, қимирламанглар, ҳеч нарсага қўл теккизманг!!! Бу босқинчилик!
Шунда банк раиси бошини кўтариб мамнун овозда:
— Худога шукур-ей, мен солиқ қўмитасидагилар деб ўйлабман-а! – дермиш.
Генерал бир гуруҳ прапоршикнинг зеҳнини синовдан ўтказмоқда:
— Остонада бир жуфт қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у?
Сукунат.
— Эҳ галварслар! Бир жуфт ботинка! Энди қийинроқ савол бераман: эшик яқинида тўртта қоп-қора, ялтироқ буюм ётибди. Нима у?
Яна сукунат.
— Эҳ сен, каллаварамлар! Ахир бу икки жуфт ботинка-ку. Хўп, майли, янада қийинроқ савол бераман: ботқоқда яшайди, ранги яшил, вақирлагани-вақирлаган.
Ниҳоят прапоршиклардан бири қўл кўтариб:
— Уч жуфт ботинка, ўртоқ генерал, - дермиш.
Бошлиқ янги ҳисобчини ишга олмоқчи бўлиб, номзодларни суҳбатга чақирибди:
— Икки карра икки нечи бўлади?, - деб савол берибди. Ҳаммадан "тўрт" деган жавоб чиқибди. Фақатгина битта номзод жавоб бермабди. Ёлғиз қолишгач, бояги индамай ўтирган номзод бошлиққа яқин келиб:
— Нечи бўлсин хўжайин? Қанча қилиб берай?, - деган экан, бошлиқ ўша номзодни ишга олибди.
Бугун раҳбаримиз 5 ёшли қизалоғини ишхонага олиб келди. Қизалоқ ҳамма ёқни кузатиб ўтириб, ёнимга келди-да деди:
— Адам сизларни қул қилиб сотиб олганми?
— Ҳа, - дедим мен ҳам кулиб.
Шунда қизалоқ меҳрибон оҳангда:
— Хавотир олманг, катта бўлсам ҳаммангизни ўзим озод қиламан, - дейди.
Цех бошлиғи ишчиларидан сўрабди:
— Директор келмадими?
— Йўқ, - дебди ишчилар.
— Ҳа майли. Мен хонамда бироз ухлаб оламан.
Бироздан кейин яна чиқиб сўрабди:
— Директор келмадими?
— Йўқ, ҳали келгани йўқ! – деб жавоб берибди ишчилар.
Цех бошлиғи дебди:
— Ҳа яхши. Мен хонамга кириб ухлаб тураман. Хабар олиб туринглар...
Бироздан кейин директор келиб қолибди. Ҳамма ишчилар директорга қараб:
— Қаерларда юрибсиз?! Сизни деб 2 соатдан бери цех бошлиғимиз уйғона олмаяптилар, - дермиш.
Бир куни командир постда турган аскар ёнига борибди:
— Фараз қил, сен турган постга душман келяпти. Сени ҳаракатинг? – деса, аскар:
— Фараз қилинг, мен акопдаман, - дермиш.
Ишбилармон киши чет эллик ҳамкорлари билан мажлис бошлай туриб, котибасига:
— Менга қаҳва, манави учта эчкиларга эса чой олиб келинг! - деса, меҳмонлардан бири:
— Мен таржимонман! Гапингизни тушуниб турибман, - дебди.
Давлат бюджетидаги пуллар – инсон манфаатлари учун мўлжалланган пуллардир! Қайси инсонлар дейсизми?! Ҳа, уларни ҳар куни телевизорда кўриб ўтирамиз-ку...!