Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Тасаввур қиляпсизми? Агар ҳозир умумхалқ ҳашари эълон қилинса, нечи минглаб одамлар кўчага отилиб чиқишади?!
— Ўғлингиз дарс вақтида рогаткадан отиб ўтиради, - деб нолибди ўқитувчи ўқувчининг онасига.
— Вой шумтака-ей! Туғилган кунига совға қилган тўппончани йўқотибди-да, - дебди онаси.
Рўмолини ниқоб қилиб ўраган аёлдан тиббий ниқоб тақиб олишни сўрашди. Суҳбатнинг давоми:
— У ниқоб билан бу ниқобнинг фарқи йўқ-ку?!
— Сиз рўмолингизни ҳар 2 соатда алмаштириб янгиламайсиз-да!
— Мен сиз айтган ниқобни ҳам ҳар 2 соатда ҳеч ким янгиламайман...
Бир одамни ёнига гадой келиб пул сўрабди:
— Акажон пул беринг. Автобусга ҳам пулим йўқ...
Ҳалиги одам гадойга пул берса, гадой пулни олиб тўғри барга кириб кетибди.
Ортидан кириб:
— Автобусга пулим йўқ дединг. Пул бердим. Нега ароқ ичгани ўтириб олдинг? - деса, гадой:
— Шу ароқни ичсам автобусда ҳам текинга кетаман-да ака. Сизни алдаганим йўқ, - дебди.
— Қаерда эдинг?
— География китобининг 67-саҳифасини очсанг, билиб оласан.
— 67-саҳифаси йиртиб олинган-ку!?
— Энди тушунгандирсан қаерда бўлганимни?!
Бир аёл ишга кетиб, уйда қолган эрига қўнғироқ қилибди:
— Адаси, нима қиляпсиз? - деб сўрабди.
Эри:
— Уйдаман! Сен қиладиган ишни қиляпман... - дебди.
Хотини ўзича хурсанд бўлиб, эрим уйларни тозалаб, овқат қилиб ўтирган экан, деб ўйлабди. Кечқурун уйга келиб қараса, эри диванда ялпайиб ўтириб олганча, сериал кўраётган экан.
Умримда биринчи мартта хорижга дам олиш учун коронавирус сабабли бора олмаяпман!
Олдинлари пулим йўқлиги учун бора олмасдим.
Бир бор экан, бир йўқ экан.
Ўша нарса пул экан.
Уйланганига кўп бўлмаган йигит дўстига:
— Шу кунларда бир нарсани тушундим.
Дўсти:
— Нимани?
— Одам ато энг бахтли эр бўлган экан.
— Нега?
— Чунки уни қайнонаси бўлмаган!
— Ойи, телефонингизда ўйин ўйнасам бўладими?
— Аввал дарсларингни қил.
— Ойи дарсларимни қилдим. Энди берасизми?
— Дарсларинг тугаган бўлса, энди ишларга қараш!