Калтафаҳмлар ҳақида латифалар
— Тила тилагингни! Хоҳлаган нарсангни муҳайё қиламан, - дебди балиқ.
— Қўлингдан нима келади ўзи? - дебди ўғри.
— Ҳамма нарса. Мана масалан кеча бир йигит мендан 100 минг доллар сўради, бердим, - дебди балиқ.
Ўғри ўйланиб туриб:
— Шу йигитни уй манзилини бер менга, - деган экан.
— Сен "ўчиришни" ўрганишинг керак эди-ку!
— Ҳа, аъло баҳога!
— Apple нима дегани?
— Бу, анави iPhone ни ишлаб чиқарувчиси-де...!
Касбимга оид билимларни интернетдан қидириб топаётганимни ҳеч ким билиб қолмаслиги керак.
— Гижжа ва паразитларга қарши дори беринг.
— Катталар учун ёки ёш болаларгами?
— Узр, мен гижжаларни ёшидан бехабарман!
Полиция бошқармаси қидирилаётган бир жиноятчининг 6 хил тарзда олинган суратини ҳамма ҳудудларга тарқишди. Орадан кўп ўтмай, ҳудудий полиция маҳкамасидан шундай ахборот келди: «Қидирилаётган 6 та жиноятчининг бештаси қамоққа олинди, олтинчисининг кетидан кузатяпмиз».
— К-к-кечирасиз, ду-дудуқлар мак-мактаби қа-қаерда? - деса, безори:
— Бошингга урасанми дудуқлар мактабини!? Шундоқ ҳам тайёр экансан-ку! - дебди.
— Ҳа, албатта. Мана, тилим жойида турибди.
— Бу ерда эркак борми ўзи? Қани мард бўлсанг кел, исбот қил!
Одамлар орасидан бир эркак киши чиқиб келиб, кўйлаги ва пайпоғини ечиб аёлга улоқтириб дебди:
— Ушла, тез ювиб, қуритиб, дазмоллаб қўй!
Китоб дўконига кириб "Муаммоларингизни ярмини тез ва осон ҳал қилинг" деган китобни кўриб қолдим. Агар шу китобдан иккита бўлса, ҳамма муаммолар ҳал бўларкан деб 2 та китоб сотиб олақолдим.