Спорт ҳақида латифалар
— Нима деб ўйлайсиз, юта оламанми?
— Албатта ютасан! Агар қўлларингни шундай ҳилпиратаверсанг, охир оқибат қаттиқ шамоллаб ётиб қоласан!
“Бир ёшлигимизда жаҳон чемпионатини оқ-қора телевизорда кўрар эдик. Бир гал эсимда, телевизоримизни рангини оқартириб юборсам, экранда англияликлар кўринмай қолди. Экранни сал қорайтирсам, майдондан нигерияликлар йўқолиб қолди”.
— Ман ўйинчиларимиз тепган тўпини капалакка ўхшатдим.
— Нега?
— Бурчакдан тўп тепишлари ҳудди капалак оҳиста учиб, рақиб дарвозабонини қўлига секингина қўнгандай бўлганлиги учун...
— Мен эса ўйинчиларимизни эртакларимиздаги кенжа ботирга ўхшатдим.
— Нега?
— Тўп билан дарвозага яқин келганда дарвозага тепайми, чапга оширайми ёки ўнггами? - деб чуқур ҳаёлга ботишганлиги учун...
— Мен эса ўйинчилармизни меҳмондўст азаматларга ўхшатдим.
— Нега?
— Ҳеч кўптокни талашишмайди. Олинг-олинг деб меҳмонларга узатгани учун...
1. 2010 йил – Африка жуда иссиқ эди.
2. 2014 йил – Бразилия узоқлик қилди.
3. 2018 йил – Россияга ўзбеклар борса, қурилишга келишди деб ўйлашади.
4. 2022 йил – бир баҳона топилиб қолар ...
— Ҳамма жойим оғриб кетяпти. Тренерим айтдики, мушакларим оғриса, демак улар ўсаётган бўларкан.
Хотини эрини бошига бир уриб:
— Оғридими? Қани энди, миянгиз ҳам ўсиб қолса эди...
— Сиз бу касбда нималарга эришдингиз ва келажакда нима режаларингиз бор?
— Мен бу касбим орқасидан Дубай, Австралия, Япония, Хитой, Қатар ва ...ларга саёҳатлар қилдим. Келажакда Европа бўйлаб саёҳат қилиб, ...
— Орзуларингиз чексиз экан. Энди футбол мавзусига қайтсак, - дебди журналист.
— Ҳа, мени ўлди деб ўйладингларми? - деса
— Йўқ, сен тепган тўпга калла қўйган Манжукич ўлди, - дермиш.
2. Дарвозабон кўзини сузмаса, ҳужумчи гол урмайди.
3. Ҳакам битта гапиради.
4. Голни гол қиладиган ҳам ҳакам, гоҳида пул қиладиган ҳам ҳакам.
5. Гол урсанг роҳат топасан.
6. Етти ўлчаб тепгунча, тўпни олдириб қўясан.
7. Ҳужумчи ўзар, ҳимоячи тўзар.
8. Ҳужумчини югургани дарвозагача.
9. Ҳужум қилсанг, гол урасан.
10. Ҳужуминг 100 та бўлса ҳам оз, рақиб ҳужуми битта бўлса ҳам кўп.
11. Ҳакамга яқинлашсанг, карточкали бўласан.
12. Мураббий ҳужумчини майдонда синайди.
13. Олдин ўзингга ур, кейин рақибга.